Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > “ЁШЛИК” — ЭНГ ОБОД ВА КЎРКАМ МАҲАЛЛАГА АЙЛАНМОҚДА
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > “ЁШЛИК” — ЭНГ ОБОД ВА КЎРКАМ МАҲАЛЛАГА АЙЛАНМОҚДА

“ЁШЛИК” — ЭНГ ОБОД ВА КЎРКАМ МАҲАЛЛАГА АЙЛАНМОҚДА


21-05-2021, 14:19. Muallif: deputat

Айни кунларда Навоий шаҳридаги "Ёшлик” маҳалласида  "Обод маҳалла” давлат дастури доирасида қурилиш, бундёкорлик, ободончилик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Бугунги кунда мазкур маҳаллада 5 005 та хонадонда
15 558 нафар аҳолиси истиқомат қилаяпти.

Дастурга асосан маҳалланинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ободонлаштириш ишлари учун 17 млрд. сўм маблағ йўналтирилади.

Жумладан, 3,6 млрд. сўмлик 7 километр ички йўллар таъмирланади, 2,6 километр шағал ётқизилади ва тежалган маблағ ҳисобидан эса қўшимча равишда                  1,3 километр йўллар асфальт ётқизилади. 5,7 млрд.сўмлик 2,7 км ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоқлари қурилиб, реконструкция қилинади. 1 млрд. сўмлик 10,5 километр электр тармоқларида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилади, 164 млн. сўмлик 2та трансформатор пункти ва 160 млн. сўмлик 228 та таянч устунлар ҳолати яхшиланади.

Ҳудуддаги 1 176 ўринли мактабда эса 6,6 млрд. сўмлик реконструкция ишлари амалга оширилади.

Шу кунларда маҳалладаги 1277 та якка тартибдаги уй-жойлардан 215 та эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойлари эканлиги аниқланиб, улар ҳашар ва ҳомийлик ҳисобидан таъмирланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, "Обод маҳалладастури доирасида бугунги кунга қадар маҳалладаги 6 километр ички йўлларга ҳомийлик асосида қиймати 600 миллион сўм бўлган шағал ётқизилди, 136 миллион сўмлик160 дона таянч устунларҳамда 164 млн.сўмлик2 донатрансформаторянгидан ўрнатилди.

736,3 млн. сўмлик 13 километрэлектр тармоқлари янгидан тортилди. Дастур доирасида қиймати 51 млн. сўмбўлган 5,5 километр газ тармоқлариреконструкция қилинди ҳамда 1277 та хонадонга 1,532 миллион сўмлик газ ҳисоблагичлар тўлиқ ўрнатилди.

Барча кўчалардаги ариқлар чиқиндилардан тозаланиб, дарахт кўчатлари экилди ҳамда уларгашакл берилди.

Маҳаллада белгиланган тадбирлар уюшқоқлик билан давом этмоқда. Натижада, "Ёшлик” — энг обод ва кўркам маҳаллага айланмоқда.
“ЁШЛИК” — ЭНГ ОБОД ВА КЎРКАМ МАҲАЛЛАГА АЙЛАНМОҚДА

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:

@Navoiy_shahar_axborot_xizmat


Ortga qaytish