Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ КЎЗИ ОЖИЗЛАР ЖАМИЯТИ АЪЗОЛАРИ БИЛАН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ КЎЗИ ОЖИЗЛАР ЖАМИЯТИ АЪЗОЛАРИ БИЛАН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ26-05-2021, 17:51. Muallif: deputat |
Бугун Навоий шаҳридаги "Янгиобод” маҳалласида жойлашган 6-умумий ўрта таълим мактабида шаҳар сектор раҳбарларининг Навоий шаҳар кўзи ожизлар жамияти аъзолари билан сайёр қабули бўлиб ўтди. Сайёр қабул давомида жамият аъзолари томонидан сектор раҳбарларига мавжуд муаммолар юзасидан мурожаатлар йўлланди. Таклиф ва фикр-мулоҳазалар илгари сурилди. Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров ҳамда сектор раҳбарлари томонидан ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олиниб, уларнинг ижроси бўйича тегишли масъулларга муддатли топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Бир қатор масалалар эса жойида ҳал этилди. Қабул якунида Навоий
шаҳар ҳокимлиги томонидан 100 нафар кўриш имконияти чекланган фуқароларга 5 турдаги
озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси тарқатилди. Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати: @Navoiy_shahar_axborot_xizmat
Ortga qaytish |