Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ИЗЧИЛЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ИЗЧИЛЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА1-06-2021, 11:31. Muallif: deputat |
Қиш тадоригини бугундан кўриш, эртанги кун ҳаловатини таъминлайди. Зеро, бугунги ҳар бир ҳаракат мавсумни самарали ўтказишга ўз вақтида қўйилган тамал тошидир. Айни пайтда Навоий шаҳрида 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида тайёргарлик ишлари уюшқоқлик билан бошлаб юборилди. Шу кунларда "Иссиқлик манбаи” ДУК Навоий филиали томонидан Навоий шаҳридаги иссиқлик тармоқларини жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Албатта, бу ўз навбатида кўрилаётган чора сифатида эртага ўзининг натижасини кўрсатади. Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати: Ortga qaytish |