Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > РАСМИЙ МУНОСАБАТ: МУАММОНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > РАСМИЙ МУНОСАБАТ: МУАММОНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

РАСМИЙ МУНОСАБАТ: МУАММОНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА


1-06-2021, 11:37. Muallif: deputat

 Яқинда ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли Навоий шаҳридаги "Малика” шоҳбекатида транспорт кутиб ўтиришга мажбурлиги, чунки бир оила бу йўналишни сотиб олган ва йўналишга бегона такси ёки "дамас”чиларни қўймаётгани, бу ҳолат йўловчиларга ноқулайликлар туғдираётганини ўзида ифода этган мурожаат эълон қилинди.

Ушбу мурожаат Навоий вилояти транспорт бошқармаси томонидан атрофлича ўрганилди. Бу йўналиш ҳеч қандай оила томонидан сотиб олинмаганлиги автостанция орқали ҳаракатланадиган ҳайдовчилар ва йўловчиларга тушунтирилди.

 Тегишли масъуллар билан келгусида йўловчилар норозилигига сабаб бўлувчи бундай ҳолат юзага келиши омиллари таҳлил этилиб, муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.























Навоий шаҳар ҳокимлиги.

 

https://t.me/Navoiy_shahar_axborot_xizmat



Ortga qaytish