Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ ЁШЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ
НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ ЁШЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ7-06-2021, 18:43. Muallif: deputat |
Ёшлар ойлиги муносабати билан "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” мавзусидаги ўтказилаётган тадбирлар доирасида Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров ёшларга мурожаат қилди. Бир гуруҳ ёшлар вакиллари иштирок этган тадбирда шаҳар ҳокими келажагимиз эгалари учун яратиб берилган ва яратилаётган кенг имкониятлар, шаҳарда ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди. Ҳоким мурожаатида жорий йилда мамлакатимизда ёшлар билан ишлашда янгича ёндашув амалиётга жорий этилиб, "Ёшлар дафтари” ва "Ёшлар платформаси” ташкил этилгани хусусида ҳам сўз юритилди. Таъкидландики, ўтган давр мобайнида Навоий шаҳрида "Ёшлар дафтари”га киритилган 441 нафар ёшларга 11 млрд 704 млн.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди ҳамда 2 минг 847 нафар ёшларнинг турли соҳаларда доимий бандлиги таъминланди. Мурожаат якунида Навоий шаҳар ҳокими томонидан бир гуруҳ фаол ёшларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. @Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |