Bosh sahifa > Navoiy shahri > МАҲАЛЛАМИЗ-ФАХРИМИЗ!
МАҲАЛЛАМИЗ-ФАХРИМИЗ!29-08-2014, 14:39. Muallif: deputat |
![]() Мустақилликнинг йигирма уч йиллик тўйи арафасида Навоий шаҳридаги "Меъмор” МФЙ янги биносининг фойдаланишга топширилиш тадбири кенг жамоатчилик иштирокида нишонланди. Тадбирда шаҳар ҳокими-Кенгаш раиси Неъматилло Ахатов қатнашиб, маҳалла аҳлини ва фаолларини қувончли воқеа билан муборакбод этди. ![]() Мазкур маҳаллада кўп йиллардан буён истиқомат қиламан, айни кунгача маҳалламиз аҳоли яшайдиган кўп қаватли уйларнинг бир хонадонида жойлашган эди. Мустақиллигимиз шарофати билан вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, маҳалла фаоллари ҳамда тадбиркорлар ҳомийлигида маҳалламизнинг замон талабларига мос қилиб қурилган биноси юртимизнинг 23 йиллиги тантаналари арафасида фойдаланишга топширилди. Биз ана шундай шинам ва замонавий услубда жиҳозлаган ва иш бошлаган маҳалламиз борлиги билан фахрланамиз, -дейди шу маҳаллада яшовчи Фармон ака Салямов. Ҳа,келгусида бу маҳалла биноси шу ҳудудда яшовчи фуқароларнинг ҳақиқий қадриятлар бешигига айланиб, уларга узоқ йиллар эзгу-саҳоватлар йўлида хизмат қилишига умид қиламиз. ![]() Ortga qaytish |