Bosh sahifa > Navoiy shahri > МАГИСТРАЛ ТАРМОҚЛАРНИ МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
МАГИСТРАЛ ТАРМОҚЛАРНИ МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА10-08-2021, 16:50. Muallif: deputat |
Айни кунларда вилоят "Иссиқлик манбаи” ДУК жамоаси томонидан Навоий шаҳрининг 8-кичик туманидаги кўп қаватли уй-жойлар ва ижтимоий соҳа объектларининг иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминловчи магистрал тармоқларни мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, К-79 ҳамда К-80-сонли қудуғлари оралиғидаги ҳажми ДУ426 мм бўлган иссиқ сув қувурларининг борувчи ва қайтувчи тармоқларининг 134 метр масофаси танловда ғолиб бўлган "Навоий саҳро гулшани” МЧЖ пудратчи ташкилот томонидан мукаммал таъмирлаш ишлари жадаллик давом этмоқда.
Албатта, ушбу олиб борилаётган таъмирлаш ишлари, шаҳар аҳолисини узлуксиз иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлашга хизмат қилади. Ortga qaytish |