Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > “НАВОИЙ ВИЛОЯТИДАН МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 30 ЙИЛЛИГИГА 30 ТА КИТОБ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА КИТОБЛАР ТАҚДИМОТ БЎЛИБ ЎТДИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > “НАВОИЙ ВИЛОЯТИДАН МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 30 ЙИЛЛИГИГА 30 ТА КИТОБ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА КИТОБЛАР ТАҚДИМОТ БЎЛИБ ЎТДИ

“НАВОИЙ ВИЛОЯТИДАН МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 30 ЙИЛЛИГИГА 30 ТА КИТОБ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА КИТОБЛАР ТАҚДИМОТ БЎЛИБ ЎТДИ


13-09-2021, 19:57. Muallif: deputat

Навоий вилоятида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб муқаддас қадамжолар, шаҳар-туманлар тарихи ва бугуни, йирик корхоналар — янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва давр қаҳрамонлари ҳақида сўзловчи 30 та китоб нашр этилди.

Навоий шаҳридаги муҳташам "Фарҳод” маданият саройида ўтказилган мазкур китобларнинг тақдимотига бағишланган тантанали тадбирда вилоятдаги корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, ёзувчи-шоирлар, ёш авлод вакиллари — кенг жамоатчилик иштирок этди. 

Президентимизнинг 2020 йил 17 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти ҳокими ташаббуси билан Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилоят бўлими ҳамкорлигида тайёрланган 30 та китоб вилоят ижтимоий, иқтисодий, маданий ва маънавий ҳаётидан сўзловчи асарлар мажмуи бўлди.

Қайд этиб ўтиш керак, мазкур лойиҳа Давлатимиз Раҳбарининг 2020 йил 17 декабрь санасида эълон қилинган "Ўзбекистон Республикаси давлат муста-қиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган дастурга асосан тегишли  йўналишларни белгилаб олинган ҳолда ижодкорларни жалб этиш орқали амалда оширилди.

Натижада, Навоий кон-металлургия комбинати тарихи ва бугуни билан боғлиқ 10 га яқин китоблар, Нурота, Хатирчи, Қизилтепа, Навбаҳор ва Конимех туманлари ҳамда Ғозғон шаҳрининг тарихи, шунингдек, янги Ўзбекистон даврида мазкур ҳудудларда амалга оширилган кенг ўзгаришлар, "Қизилқумцемент: кеча ва бугун”, "Навоий иссиқлик электр станцияси: кеча ва бугун”, "Навоийазот”: кеча ва бугун” номликитоб-альбомлар, бундан ташқари вилоятнинг тиббиёт, банк, ички ишлар ҳамда прокуратура соҳалари юзасидан алоҳида китоблар тайёрланди. Шу билан бирга Мавлоно Ориф Деггароний ҳаёти ва фаолияти, Маликработ карвонсаройи хусусида алоҳида тарихий-илмий асарлар нашр этилди. 

Тадбирда вилоят ҳокими Қ.Турсунов, Навоий кон-металлургия  комбинати Бош директори Қ.Санақлов, Республика Маънавият ва Маърифат маркази раҳбарининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Р. Шойимардонов, "Навоийазот” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси О.Темиров, вилоят прокурори Б.Аҳмедов, Навоийшунос олим Олимжон Давлатов, Конимех тумани ҳокими М.Эгамқулов, "Sahhof нашриёти раҳбари Акбарали Мамасолиевва бошқалар сўзга чиқиб, китоб ва китобхонлик ҳамда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан атрофлича фикр юритишди.   

Тадбирда маънавий-маърифий соҳани ривожлантириш ҳамда китобхонликни кенг тарғиб этишга қўшаётган ҳиссаси учун Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов республика Маънавият ва Маърифат маркази раҳбарининг "Ташаккурномаси” билан тақдирланди.

—   Бу китобларни чоп этиш борасида амалга оширилган саъй-ҳаракатлар нафақат бугун, балки келажакда ҳам катта самара беради, — деди ўз маърузасида тадбир иштирокчиси навоийшунос Олимжон Давлатов. —  Мазкур ташаббуснинг мамлакатимизда илк бор Навоий вилоятида амалга оширилгани ҳам бежиз эмас. Боиси, бу замин ўзига хос чуқур тарих ҳамда иқтисодий-маънавий салоҳиятга эга. Қолаверса, воҳада бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар Янги Ўзбекистоннинг тарихи сифатида чоп этилган китобларда акс этиб, бу ҳақда келгуси авлодларга ҳам муносиб туҳфа қолдирилмоқда.    

Тадбир давомида китобларни чоп этишда бевосита иштирок этган бир гуруҳ тарихчи олимлар, ёзувчи ҳамда шоирлар ва журналистлар ташаккуронома ва қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.  "Фарҳод” маданият саройи санъаткорларининг Ватан ва Истиқлол мадҳи мавзусидаги куй-қўшиқлари тадбирга янада файз қўшди. 

Китоб — халқ мулки. Агар у энг қимматли маълумотларни ўзида акс этган бўлса, унинг аҳамияти ва қиммати янада ошади. Ўтаётган ҳар бир дақиқамиз эса ўтмиш саҳифаларида қолгани каби, бугунги кунимиз ҳам тарихга айланади. Давр қаҳрамонлари, ислоҳотлар ҳақидаги китоблар ҳам тарих солномалари сифатида абадият битиги бўлиб қолади.

Отабек АСЛОНОВ,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий

 уюшмаси Навоий вилояти бўлими раиси.

“НАВОИЙ ВИЛОЯТИДАН МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 30 ЙИЛЛИГИГА 30 ТА КИТОБ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА КИТОБЛАР ТАҚДИМОТ БЎЛИБ ЎТДИ


Ortga qaytish