Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > МАГИСТРАЛ ТАРМОҚЛАРНИ МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
МАГИСТРАЛ ТАРМОҚЛАРНИ МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА20-09-2021, 17:27. Muallif: deputat |
Навоий вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати маълумотига кўра Навоий шаҳрининг 8,9,17,18 кичик туманидаги кўп қаватли уй-жойлар ва ижтимоий соҳа муассасаларини иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминловчи магистрал тармоқларни мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Меъморлар кўчасида жойлашган К-79 ҳамда К-86-сонли қудуқлари оралиғидаги ҳажми ДУ-700 мм бўлган иссиқ сув қувурларининг борувчи тармоқларининг 216 пагонометр метр қисми пудратчи ташкилот томонидан мукаммал таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Албатта ушбу олиб борилаётган таъмирлаш ишлари, куз-қиш мавсумида шаҳар аҳолисини узлуксиз иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлашга хизмат қилади. Ortga qaytish |