Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > УСТОЗЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > УСТОЗЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

УСТОЗЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ


30-09-2021, 12:44. Muallif: deputat

 

Ўқитувчи – бу сўз замирида қўлимизга илк бор қалам тутқазиб, бизга таълим берган, ҳаёт мактабини ўргатган, жамиятда ўз ўрнимизни топишимизга муносиб ҳисса қўшган фидойи инсон гавдаланади.

Дарҳақиқат, меҳр нури, қалб қўри билан шогирдларига бор илмини бериб, уларнинг ютуқларидан қувониб юрадиган устозларимизни ҳар қанча эътироф этсак, эъзозласак арзийди.

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Навоий шаҳар ҳокимлигида шаҳар таълим тизимида меҳнат қилаётган бир гуруҳ соҳа фидойиларига юксак эҳтиром кўрсатилди.

Байрам тадбирида Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров барча соҳа фидойиларини касб байрами билан муборакбод этди.

Тадбирда ўтган бир йил давомида ютуқ ва мувафақиятларга эришган ўқитувчи ва мураббийларга Навоий шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
УСТОЗЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:

@Navoiy_shahar_axborot_xizmat

Ortga qaytish