Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ШУКРОНАЛИК ҲИССИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri > ШУКРОНАЛИК ҲИССИ

ШУКРОНАЛИК ҲИССИ


12-10-2021, 16:44. Muallif: deputat

Навоий шаҳар "Мустақиллик” маҳалласидаги "Аёллар дафтари”га киритилган I гуруҳ ногирони Озода Рўзиева бугунги кунда орзулари ушалганини, юртимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан мамнунлигини самимий  дил изҳорлари билан ифода этди.

— Мен 11 йилдан буён юра олмайман, — дейди Озода Рўзиева кўзларига ёш олиб. Икки нафар фарзандим бор, ўзим ногирон, оилада иқтисодий етишмовчилик... Уйимиз ҳам яшаб бўлмайдиган даражадаги хароба уйга айланган, бир аҳволда эди... Ана шундай кезларда давлатнинг кўмагини, эътиборини чинакамига ҳис этдим.         

          Маҳалла фаоллари бизнинг оилани ўрганишга келиб, мени "Аёллар дафтари”га биринчилар қаторида киритишди. Ҳеч қанча вақт ўтмай қаровга муҳтож бўлиб ётган кезларим давлат кўмаги билан таъмирталаб бўлиб қолган уйим таъмирланиб берилди. Қувончим ичимга сиғмайди, бир сўз билан айтганда, ҳаётимиз тобора яхшиланиб боряпти. Менда ва оила аъзоларимда эртанги кунга ишонч бор.
ШУКРОНАЛИК ҲИССИ

https://t.me/Navoiy_shahar_axborot_xizmat


Ortga qaytish