Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ12-10-2021, 17:12. Muallif: deputat |
Бугун Навоий шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари М.Базаров Навоий шаҳридаги 2-умумтаълим мактаби биносида ёшлар билан учрашди. Ҳоким ва ёшлар учрашувида шаҳар ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ташкилот, корхона, муассаса раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этди. Учрашувда Навоий шаҳар ҳокими иштирокчиларга давлатимиз Раҳбари томонидан бугунги кунда ёшлар учун яратилган кенг имконият ва шарт-шароитлар, имтиёзлар хусусида тўхталиб ўтди. Мулоқотда ёшлар томонидан ўртага ташланган ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганиб чиқилди. Очиқ мулоқот тарзида ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларнинг бандлигини ва уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишини таъминлаш масаласига асосий эътибор қаратилди. Ёшлар томонидан
ўртага ташланган мурожаат, таклиф ва мулоҳазалар алоҳида назоратга олиниб,
уларни ўрганиб чиқиш ва ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди. Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати: @Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |