Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > “МЕЪМОР”ДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ АВЖИДА
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > “МЕЪМОР”ДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ АВЖИДА

“МЕЪМОР”ДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ АВЖИДА


18-10-2021, 17:28. Muallif: deputat

Бугун Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров "Меъмор” маҳалла фуқаролар йиғини биносида маҳаллада ободонлаштириш ишларини ташкиллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда тегишлилиги бўйича ҳар бир ташкилотга маҳалла ҳудудини қисқа муддатда шаҳардаги энг обод ва кўркам масканга айлантириш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди. Хусусан, йўлларнинг таъмирталаб қисмларини таъмирлаш, кўп қаватли уйлар ён-атрофларини турли чиқиндилардан тозалаш, дарахтларга шакл бериш ва улар остини оқлаш каби масалалар диққат-эътибор марказида бўлди.

Айни пайтда маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ишларига жадаллик ва уюшқоқлик билан киришилди.
“МЕЪМОР”ДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ АВЖИДА

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:

@Navoiy_shahar_axborot_xizmat

Ortga qaytish