Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > МАВСУМДА ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > МАВСУМДА ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

МАВСУМДА ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ


22-10-2021, 18:43. Muallif: deputat

Маълумки, мамлакатимизда ҳаво ҳарорати пасайиб, куз фасли ҳам аста-секин ўтиб бормоқда. Ўз-ўзидан бу даврда аҳоли томонидан иситиш мосламаларига эхтиёж сезилади.

Айниқса, ҳар йили қиш мавсумида ис газидан заҳарланиб, азият чеккан юртдошларимиз борлиги барчамиздан янада хушёр ва огоҳ бўлишни талаб этади.

Бугун Навоий шаҳар ҳокимлигида ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, қиш мавсумида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жиддий эътибор қаратилишини ташкиллаштириш, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этган йиғилишда кун тартибидаги масала атрофлича муҳокама этилиб, кун тартибидаги масала бўйича галдаги вазифалар белгилаб олинди.
МАВСУМДА ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

 Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:

@Navoiy_shahar_axborot_xizmat


Ortga qaytish