Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar, Deputatlar kengashi, Kengash faoliyati > Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди
Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди5-02-2015, 20:48. Muallif: deputat |
Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари таркибига номзодлар тавсия этиш, Навоий шаҳар прокурорининг "2014 йилда қонунчиликни таъминлаш, ҳуқуқ-тарғиботни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар” юзасидан ахбороти, халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2015 йил иш режаларини тасдиқлаш тўғрисидаги ва бошқа масалалар депутатлар муҳокамасига қўйилди. Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига муносиб номзодлар танланиб, тасдиқлаш учун 5-Навоий округ сайлов комиссиясига тавсия этилди. Шундан сўнг шаҳар прокурори У. Саъдуллаевнинг ахбороти тингланди ва муҳокама қилинди. Сессияда халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши ва унинг доимий комиссияларининг 2015 йилги иш режалари муҳокама этилиб, тасдиқланди. Шунингдек, Облақулов Лочин Нурқуловични Навоий шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисидаги қарор сессия иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди. Сессия муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилди. Ortga qaytish |