Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > “ҚИЗИЛҚУМЦЕМЕНТ”НИНГ ЯНГИ ТАРМОҒИ
“ҚИЗИЛҚУМЦЕМЕНТ”НИНГ ЯНГИ ТАРМОҒИ1-03-2015, 12:28. Muallif: deputat |
Бугун "Qizilqumsement” акциядорлик жамиятида қўшимчалар ва оҳак ишлаб ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги технологик тармоқ ишга туширилди. Халқаро андозаларга жавоб бера оладиган, юқори қувватли тармоқнинг ишга туширилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари А.Эшонқулов ҳамда шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатов иштирок этди. Янги цех маҳаллий, арзон хомашёдан соатига 7 тонна, бир йилда 50000 тонна сифатли оҳак ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу маҳсулот хорижга экспорт қилиниб, корхона валюта тушумлари ҳажмини ошириш билан бирга яна 40 та янги иш ўринларини яратиш имконини беради. Ушбу технологик линия қисқа фурсатларда қарийб 4 ой давомида бунёд этилди. Бу борада корхона қурилиш-таъмирлаш бўлинмаси бошлиғи Х.Шарипов, таъмирлаш корхонаси директори А.Нурназаров ҳамда электр таъминоти бўлинмаси бошлиғи Н.Аҳмедов, технологик жараёнларни автоматик бошқаруви тизими муҳандислари Р.Халитов, Х.Қурбоновлар ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар. Шунингдек, корхонада сифатли металл конструкцияли бетон қопламали плиталар, симёғоч устунлари, темирйўл шпаллари, бетон қувурлар тайёрлаш имконини берувчи яна бир янги линияни қуриш учун тамал тоши қўйилди. Ortga qaytish |