Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > КАМОЛОТЧИ ШАХМАТЧИЛАР НАВОИЙДА
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > КАМОЛОТЧИ ШАХМАТЧИЛАР НАВОИЙДА

КАМОЛОТЧИ ШАХМАТЧИЛАР НАВОИЙДА


11-04-2015, 11:38. Muallif: Server

Мусобақанинг умумтаълим мактаблари, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, шаҳар, туман ва вилоятларда бўлиб ўтган бу йилги қуйи босқич беллашувларида 400 минг нафардан ортиқ ўғил-қизлар "ақл гимнастикаси” бўйича маҳоратларини синовдан ўтказишди. Уларнинг энг кучлиларидан 140 нафари 8 ёшдан 19 ёшгача бўлган бешта ёш тоифасида ғолибларни аниқлаш мақсадида Навоий шаҳрида, "Камолот” шахмат тахтаси” республика финал босқичида тўпланишди.

– Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятлардан келган ўғил-қизларга ташкилотчиларнинг мусобақага астойдил тайёргарлик кўрганлиги, қатнашчилар учун барча шарт-шароит ва қулайликлар яратилганлиги манзур бўлди, – дейди турнир бош ҳаками, ФИДЕ устаси, шахмат бўйича мамлакат ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Маматқул Хайлаев. – Шунинг учун ҳам баҳслар кўтаринки руҳда ўтди. Ёш шахматчилар савияси олдинги йиллардагига нисбатан сезиларли даражада юксалганлиги сезилиб турди.

Икки кун давом этган қизғин беллашувлар натижаларига кўра мезбон Навоий вилояти ёш шахматчилари умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритишди. Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятлари вакиллари фахрли иккинчи ҳамда учинчи ўринларни эгаллашди.

Ғолиб ва совриндорларга турнир ташки­лотчилари томонидан тегишли дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди.



Ortga qaytish