Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН ДИЛДАН СУҲБАТ
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН ДИЛДАН СУҲБАТ

ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН ДИЛДАН СУҲБАТ


1-05-2015, 17:31. Muallif: Server

Тадбир Навоий шаҳар ҳокимлиги, маънавият тарғибот бўлими, хотин-қизлар қўмитаси, маданият ва спорт ишлари бўлими ҳамда "Камолот”ЁИҲ шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда таълим муассасаси ўқувчилари ва турли касб эгалари иштирок этди. Тадбирда юртимиз тинчлиги йўлида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, одам савдоси жинояти, диний экстремизмга қарши курашиш, вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчилик ҳамда спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар истеъмоли билан боғлиқ салбий иллатлар танқид остига олинди.

Мулоқот давомида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида тўгаракларга жалб қилиш ҳамда битирувчиларни касб танлашига кўмаклашишга доир қизиқарли баҳс-мунозаралар, савол-жавоблар ўтказилди.


Ortga qaytish