Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > НАВОИЙ ШАҲРИДА ҲАМШИРАЛАР БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > НАВОИЙ ШАҲРИДА ҲАМШИРАЛАР БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ

НАВОИЙ ШАҲРИДА ҲАМШИРАЛАР БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ


13-05-2015, 19:46. Muallif: deputat
Навоий маданият ва санъат коллежида шаҳар ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, шаҳар тиббиёт бирлашмаси ташаббуси билан "Либослари қалбидек оқ, жонга жон ҳамширалар” мавзуидаги байрам тадбири бўлиб ўтди. "Халқаро ҳамширалар куни” муносабати билан ташкил этилган тадбирга шаҳардаги тиббиёт масканларининг ҳамширалари таклиф этилди. Дастлаб шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатов сўзга чиқиб, соҳа ходимларини касб байрамлари билан самимий табриклади.  Шундан сўнг кўп йиллар эл саломатлиги йўлида фидокорона меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ҳамширалар шаҳар ҳокимлиги ва тиббиёт бирлашмасининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. – 30 йилдан буён тиббиёт соҳасида ишлаб келмоқдаман, – дейди Навоий шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасининг олий тоифали ҳамшираси Ҳафиза Мирзақобилова. – Умид билан келган ҳар бир беморнинг қалбига йўл топиш, зарур пайтда ёнларида бўлиб, уларга беминнат хизмат кўрсатишни ўз бурчим деб биламан. Бугунги байрамда менинг ҳам камтарона меҳнатларим инобатга олиниб, тақдирланганим зиммамга янада катта масъулият юклайди. Тадбир ниҳоясида санъаткорлар жамоаси томонидан дилбар куй-қўшиқлар ижро этилди. 

Ortga qaytish