Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ХАЙР, ЖОНАЖОН МАКТАБИМ!
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > ХАЙР, ЖОНАЖОН МАКТАБИМ!

ХАЙР, ЖОНАЖОН МАКТАБИМ!


26-05-2015, 20:27. Muallif: deputat
25 май умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун ҳаяжонли ва унутилмас кун саналади. Чунки шу санада мамлакатимизнинг барча таълим масканларида тантанали равишда сўнгги қўнғироқ тадбири ўтказилади. Навоий шаҳридаги 7-умумтаълим мактабида ҳам "Хайр, мактаб, салом, коллеж!” шиори остида сўнгги қўнғироқ тадбири бўлиб ўтди. Қалблари қувонч ва ҳаяжонга тўлган 92 нафар 9-синф битирувчилари мусиқа садолари остида саҳнага кириб келишди. 1-синф ўқувчилари мактабни тугаллаётган ака-опаларини табриклаб, шеър ва куй-қўшиқлар ижро этдилар. Мен бугун жуда ҳаяжондаман, – дейди битирувчи Ахад Сафаров. Чунки 9 йил таълим олган қадрдон мактабим, азиз устозларим билан хайрлашмоқдаман. Барча муаллимларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Келгусида Навоий кончилик коллежига кириб, ўқишни давом эттирмоқчиман. Мактаб узра жаранглаган сўнгги қўнғироқ садолари ўғил-қизларни янги мақсадлар ва юксак орзулар сари дадил қадам ташлашга ундади. Шаҳардаги 6-умумтаълим мактабида ҳам "Хайр, мактаб, салом, коллеж!” шиори остида ўтган тадбир эрта тонгдан ўқувчиларни мактаб томон чорлади. Тантанали маросимда ўқув йилини аъло баҳолар билан тугаллаган, кўрик-танлов ва спорт мусобақаларида фаол қатнашган ўқувчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Устозлар эса 9-синф ўқувчиларини шодиёна кун билан табриклаб, уларга эзгу тилаклар билдиришди. – Бу йил мактабимизни 165 нафар ўқувчи битираяпти, – дейди таълим даргоҳининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ҳимоят Масобирова. – Улар ўзлари танлаган йўналишлар бўйича лицей ва коллежларга кириб, яна ўқишларини давом эттиришади. Юзларида қувонч, кўзларида ёшлик шижоати балқиб турган бу ёшларнинг келажаги порлоқ эканлигига ишонаман. Шу куни сўнгги қўнғироқ тадбирлари шаҳримизнинг барча мактабларида тантанали суратда ўтказилди. 

Ortga qaytish