Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ЁШ МУСАВВИР ҚИЗНИНГ ЮТУҚЛАРИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri > ЁШ МУСАВВИР ҚИЗНИНГ ЮТУҚЛАРИ

ЁШ МУСАВВИР ҚИЗНИНГ ЮТУҚЛАРИ


3-06-2015, 18:24. Muallif: deputat
Шаҳримиздаги 13-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Умида Набиева истеъдодли, тиниб-тинчимас ёшлардан. У яқиндагина "Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусидаги бадиий ва ижодий ишлар танловининг шаҳар босқичида иштирок этиб, тасвирий санъат йўналиши бўйича фахрли биринчи ўринни олган эди. Биз ёшларнинг ўқиб, билим олишимиз учун юртимизда барча шарт-шароитлар яратилган, – дейди Умида Набиева. Бу танловда мен чизган суратда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар кенг кўламда эканлигини, ўқувчи-ёшлар турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари учун доимо соғлом турмуш тарзига амал қилишлари лозимлигини акс эттирдим. Умида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган асфальтга расм чизиш танловида ҳам фахрли биринчи ўринни эгаллаб, ўз иқтидорини яна бир бор синовдан ўтказди

Ortga qaytish