Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ҚАЛБЛАРНИ УЙҒОТУВЧИ КУЧ
Bosh sahifa > Navoiy shahri > ҚАЛБЛАРНИ УЙҒОТУВЧИ КУЧ

ҚАЛБЛАРНИ УЙҒОТУВЧИ КУЧ


12-06-2015, 12:27. Muallif: deputat
"Ёшлар” марказида "Маънавият – инсон қалбини уйғотувчи беқиёс куч” мавзуида семинар ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги "Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган семинарда ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш лозимлиги ҳақида батафсил сўз юритилди. Истиқлол йилларида юртимизда миллий маънавиятимизни тиклаш, уни замон талаблари асосида ривожлантириш бўйича барча имкониятлар ишга солинаётганлиги таъкидланди. Айниқса, бугунги мураккаб глобаллашув даврида халқимиз маънавиятини асраш, уни юксалтириш, ёш авлоднинг онгини турли зарарли ғоя ва мафкуралар таъсиридан ҳимоя қилиш масалалари долзарб муаммолардан биридир. – Ёш авлодни маънавий жиҳатдан етук инсонлар этиб тарбиялашда бу каби тадбирларнинг аҳамияти катта, – дейди Навоий техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Сардор Убайдуллаев. Турли мафкуравий хуружлардан сақланиб, юртимиз тинчлигининг қадрига етиш барчамизнинг масъулиятли бурчимиздир. Шунингдек, тадбирда "Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши раиси Жамшид Ходжаевнинг "Ёшлар маънавиятини юксалтиришда "Камолот” ЁИҲнинг ўрни”, Навоий давлат кончилик институтининг доценти Насиба Ашурованинг "Жамият глобаллашув шароитида Ўзбекистон иқтисодий ривожланишининг истиқболлари” мавзуидаги маърузалари тингланди. Семинар доирасида "Мустақил Ўзбекистон: юксалиш босқичлари” мавзусидаги мультимедиа материали тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Ortga qaytish