Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ЭНГ НАМУНАЛИ МАҲАЛЛА АНИҚЛАНДИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri > ЭНГ НАМУНАЛИ МАҲАЛЛА АНИҚЛАНДИ

ЭНГ НАМУНАЛИ МАҲАЛЛА АНИҚЛАНДИ


19-06-2015, 17:51. Muallif: deputat
"Ёшлар маркази”да "Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари” кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг жамоатчилик назоратини олиб бориш тизимидаги вазифаларини кенгайтириш, маҳалла ходимларининг ушбу соҳадаги илғор тажрибаларини оммалаштириш мақсадида ўтказилган танловда биринчи тур саралаш босқичида юқори балл тўплаган ўн саккизта маҳалла ходимлари иштирок этди. Қизғин кечган танловда маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларининг ўз фаолиятига доир тарқатилган саволларга қай даражада жавоб бера олишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳолаб борилди. Шунингдек, маҳалла раисларининг ҳам ҳуқуқий билим ва тушунчалари, маҳалла бошқарувидаги маҳорати синовдан ўтказилди. – Бугунги танлов орқали биз бир-биримиз билан ўзаро тажриба алмашдик, – дейди "Баҳор” МФЙ раиси Рустам Ғаффоров. Ҳамкасбларимдан фаолиятимга доир янги бошқарув усулларини ўргандим. Бу каби танловлар нафақат маҳаллалар нуфузини оширишда, балки уларнинг жамоатчилик назоратини олиб бориш тизимидаги фаоллигини кучайтиришда, аждодлардан бизга мерос бўлиб келаётган маҳалла қадриятларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Танлов якунида барча шартларни аъло даражада бажарган учта ўзини ўзи бошқариш органларининг номи аниқланди. Унга кўра, биринчи ўринни "Ишонч”, иккинчи ўринни "Зарафшон”, учинчи ўринни эса "Ҳаёт” маҳаллалари қўлга киритишди. 

Ortga qaytish