Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > АҲОЛИ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > АҲОЛИ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

АҲОЛИ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА


9-07-2015, 12:36. Muallif: deputat
Навоий информатика ва электрон саноат касб-ҳунар коллежида ўтказилган навбатдаги меҳнат ярмаркасида 47 та корхона ва ташкилот 95 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан 2015 йил давомида 8 та "Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача 6 марта шундай ярмаркалар ташкил этилди. Навоий шаҳар ҳокимлиги ва прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилаётган меҳнат ярмаркаларида шаҳарда доимий яшовчи, иш билан банд бўлмаган фуқаролар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, чет элдан қайтган фуқаролар, хотин-қизлар ва вояга етмаганларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, 200 та корхона ва ташкилотларга 631 нафардан зиёд фуқаро ишга йўлланма олишди. Ярмаркада "Бахт-Текстиль” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси, "Навоийазот” АЖ, "Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси, "Электрокимёзавод” қўшма корхонаси АЖ, "Шамс-Навоий” хусусий фирмаси, шаҳар тиббиёт бирлашмаси, таълим муассасалари вакиллари мавжуд иш ўринлари билан фаол иштирок этишди. – Бугун мен "Ўзтелеком” АЖнинг Навоий филиалига ишга жойлашдим, – дейди Навоий информатика ва электрон саноат касб-ҳунар коллежи битирувчиси Моҳинур Қосимова. – Коллежда ўрганган назарий билимларимни энди бевосита иш жараёнида амалиётда мустаҳкамлаш учун яхши имкон яратилганлигидан жуда мамнунман. Тадбирда 150 нафар фуқаро қатнашиб, уларнинг 48 нафари ишга жойлашиш учун йўлланма олишди. Ишли бўлганларнинг 43 нафари коллеж битирувчиларидир. 2015 йилнинг олти ойи мобайнида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига 1125 нафар фуқаро иш сўраб мурожаат этган бўлиб, шундан 992 нафари доимий ишга жойлаштирилди. Уларнинг 533 нафарини аёллар, 552 нафарини эса ёшлар ташкил этди.

Ortga qaytish