Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > АЁЛЛАР СПОРТ БАЙРАМИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri > АЁЛЛАР СПОРТ БАЙРАМИ

АЁЛЛАР СПОРТ БАЙРАМИ


10-08-2015, 20:22. Muallif: deputat
Шаҳримиздаги спорт мажмуаларида вилоят хотин-қизлар қўмитаси ва қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида "Аёллар спорт фестивали”нинг вилоят босқичи ўтказилди. "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним” шиори остида ташкил этилган спорт байрамига барча туман ва шаҳарлардан ташриф буюрган 400 га яқин иштирокчилар спортнинг 7 тури бўйича беллашдилар. Фестивалда ёши улуғ онахонларнинг ҳам иштирок этгани барчанинг эътиборини тортди. Беллашувлар натижасига кўра, умумжамоа ҳисобида 1-ўрин Навоий шаҳри, 2-ўрин Зарафшон шаҳри, 3-ўрин эса Навбаҳор тумани спортчи аёлларига насиб этди. Тадбир якунида турли номинациялар бўйича ҳам совриндорлар аниқланиб, уларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ortga qaytish