Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > ГИМНАСТИКА МАЛИКАЛАРИ БЕЛЛАШУВИ
ГИМНАСТИКА МАЛИКАЛАРИ БЕЛЛАШУВИ5-10-2015, 11:08. Muallif: deputat |
Навоий шаҳридаги "Ёшлар” спорт мажмуасида бадиий гимнастика бўйича "Камолот
ғунчалари” анъанавий спорт мусобақаси ҳамда вилоят кубоги учун баҳслар бўлиб
ўтди. Унда барча туман ва шаҳарлардан
келган 2000-2009 йилларда туғилган 120 нафар ёш гимнастикачи қизлар ўз
маҳоратларини намойиш этди. Тадбирнинг очилиш маросимида вилоят
бадиий гимнастика федерацияси ижрочи директори Баҳора Ҳамдамова сўзга чиқиб,
иштирокчи ёшларни масъулиятли мусобақа билан табриклади ва қизғин баҳсларда
омад тилади. Гимнастика маликаларининг кескин спорт курашларига бой
чиқишларидан сўнг ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Мусобақа якунида ғолибларга
тадбир ташкилотчиларининг Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Ortga qaytish |