Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ЗУЛФИЯХОНИМ ИЗДОШЛАРИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > ЗУЛФИЯХОНИМ ИЗДОШЛАРИ

ЗУЛФИЯХОНИМ ИЗДОШЛАРИ


17-11-2015, 17:39. Muallif: deputat
     Мамлакатимизда ёш иқтидор соҳибларини аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва маҳоратларини намоён этишлари учун имконият яратиш, уларнинг маънавий оламини бойитиш ва миллий қадриятларимизни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилган. Юртбошимизнинг 1999 йил 10 июндаги "Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ҳар йили ўтказилиб келинаётган кўрик-танлов ҳам ана шундай мақсадга хизмат қилмоқда. Танловнинг бу йилги вилоят босқичи шаҳримиздаги "Ёшлар маркази”да ўтказилиб, унда туман ва шаҳар босқичида йўлланмани қўлга киритган 75 нафар иқтидорли ва истеъдодли қизлар иштирок этди. – Мен мазкур танловда иштирок этаётганимдан мамнунман, – дейди Олимпия захиралари коллежи ўқувчиси, Таэквандо ВТФ бўйича Ўзбекистон чемпиони, спорт устаси Дилфуза Холбўтаева. – Спорт билан ёшлигимдан шуғулланиб келаман. Бир неча мусобақаларда иштирок этиб, фахрли ўринларни эгалладим. "Зулфия” номидаги Давлат мукофотига номзодлар сафида эканлигимдан хурсандман. Бу мени келажакда бунданда катта ютуқларни қўлга киритиш учун ҳаракат қилишга ундайди. Танлов давомида ҳакамлар ҳайъати адабиёт, санъат, маданият, фан ва таълим йўналишларида истеъдодли қизларнинг билим ва салоҳиятини ҳар томонлама синовдан ўтказиб борди. – Ушбу танловнинг маданият йўналишида иштирок этдим, – дейди шаҳримиздаги 16-умумтаълим мактаби ўқувчиси Гулбаданбегим Наврўзова. – Мен миллий ва замонавий услубдаги тақинчоқлар ясайман. Уларда асосан миллий қадриятларимизни акс эттиришга ҳаракат қиламан. Мазкур танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритиш ниятидаман. Бугунги кунда юртимизда ёшларнинг билим олиб, ҳунар эгаллаши учун барча шароитлар яратилган. Мен бундан унумли фойдаланган ҳолда ҳар йили ўтказилиб келинаётган "Янги авлод”, "Камалак юлдузлари” каби бир қатор танловларнинг шаҳар, вилоят ва республика босқичида иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқдаман. Зулфияхоним издошлари ўз орзу-истаклари ҳақида тўлқинланиб гапиришди. Дарҳақиқат, бугунги кунда бу каби танловлар ёшларимизнинг маданий савиясини юксалтириш, санъат ва гўзалликка интилиш, миллий санъат намуналарини асраб қолиш ва ёшларимиз томонидан янада юксалтириш каби эзгуликларга хизмат қилмоқда. 

Ortga qaytish