Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ОЙЛИК САМАРАЛИ ЎТМОҚДА
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > ОЙЛИК САМАРАЛИ ЎТМОҚДА

ОЙЛИК САМАРАЛИ ЎТМОҚДА


8-12-2015, 18:15. Muallif: deputat
    Мамлакатимизда ўтказилаётган "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” муносабати билан шаҳримиздаги корхона, ташкилот ва муассасаларда учрашувлар, давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда. Бундай тадбирлар Навоий давлат кончилик ҳамда педагогика институтларида, Навоий тиббиёт ҳамда архитектура ва қурилиш коллежларида ҳам ташкил этилди. Навоий шаҳар ички ишлар бўлими 1-Ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги отряди ходимлари томонидан ўтказилган мазкур учрашувларда ёнғин хавфсизлигининг олдини олиш кўргазмали қуроллар ёрдамида тушунтириб берилди. Шунингдек, ўқув-тактик машғулотлар ўтказилиб, талаба ва ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича маълумот олишди.

Ortga qaytish