Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > МАҲАЛЛА АҲЛИ БИЛАН УЧРАШУВ
Bosh sahifa > Navoiy shahri > МАҲАЛЛА АҲЛИ БИЛАН УЧРАШУВ

МАҲАЛЛА АҲЛИ БИЛАН УЧРАШУВ


8-12-2015, 18:16. Muallif: deputat
    11-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг мажлислар залида Навоий шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатовнинг маҳаллалар аҳолиси билан учрашуви ўтказилди. Унда ҳокимликнинг масъул мутахассислари, уй-жойдан фойдаланиш идоралари ва ширкат ходимлари, шаҳар ДСЭНМ, "Ғарбгазтаъминот” унитар корхонаси "Навоийшаҳаргаз” филиали, Ободонлаштириш бошқармаси мутахассислари ҳамда "Гулзор”, "Мустақиллик” ва "Турон” маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, фуқаролар иштирок этди. Дастлаб шаҳар ҳокими Н. Ахатов сўзга чиқиб, шаҳримизда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш йўлида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигига қарамасдан, маҳаллаларни ободонлаштиришда, кўп қаватли уйларнинг куз-қиш мавсумидаги сув, газ ва электр энергияси таъминотида айрим муаммолар юзага келаётганини, жойларда коммунал тўловларни ўз вақтида тўламай келаётган фуқароларнинг масъулиятини янада ошириш муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, учрашувда маҳалла фуқаролари масъул мутахассисларга, уй-жойлар билан боғлиқ коммунал масалалар, аҳолининг ишга жойлашиши, уйларнинг қиш мавсумига тайёргарлиги юзасидан учраётган камчиликлар юзасидан саволлар билан мурожаат этишди. Муҳокама этилган масалалар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди. 


Ortga qaytish