Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > АСКАР ОНАЛАРИНИ ШАРАФЛАЙМИЗ!
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > АСКАР ОНАЛАРИНИ ШАРАФЛАЙМИЗ!

АСКАР ОНАЛАРИНИ ШАРАФЛАЙМИЗ!


18-01-2016, 20:44. Muallif: deputat
   Шу муносабат билан Навоий шаҳар ҳокимлиги, вилоят ва шаҳар хотин-қизлар қўмиталари томонидан ташкил этилган "Аскар оналарини шарафлаймиз!” мавзуидаги тантанали тадбир шаҳримиздаги "Ширин” маданият саройида бўлиб ўтди. Унга аскар оналари ва шаҳримиздаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган аскар ўғлонлар таклиф қилинди. Тадбирда Қуролли Кучларимизнинг бугунги нуфузи, муқаддас заминимиз, халқимиз тинчлиги, юртимиз осойишталиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаётган кўкси қалқон Ватан ўғлонларининг мардлигию жасорати, ботирлигию шижоати яна бир бор эътироф этилди. – Бугунги тадбир ўғли йигитлик бурчини ўташ учун муддатли хизматга отланган мен каби аскар оналарининг кўнглини қанчалик хурсанд этганлигини сўз билан таърифлаш қийин, – дейди Кармана туманидаги "Фарҳод” маҳалласида яшовчи Гулчеҳра Қаюмова. – Фарзандини вояга етказиб, уни Ватан ҳимояси йўлида аскарликка жўнатиш ҳар бир она учун катта бахт. Тадбирда ўғлим билан учрашганим, у менга бир даста гул тақдим этганлигидан кўзларимга қувонч ёшлари келди. Буларнинг барчаси мамлакатимизда тинчликдек буюк неъматнинг мавжуд эканлигидан. – Вилоятимиз ҳудудида йигитлик бурчимни ўтаяпман, – дейди Гулчеҳра опани бағрига босганча Умиджон Қаюмов. – Ҳарбий қисмда биз аскарлар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Муддатли ҳарбий хизмат менинг жисмонан ва маънан чиниқишимга замин яратди. Белгиланган муддат тугагач, шартнома асосида хизматни давом эттириш ниятидаман. Чунки ҳарбий бўлиб, она Ватанимга сидқидилдан хизмат қилиш менинг болаликдаги орзуларимдан бири. Тадбирда "Зулфияхоним издошлари” шоира қизлар сўзга чиқиб, аскар йигитларга аталган шеърларини ўқиб беришди ва аскар оналари шаънига илиқ сўзлар айтишди. Тантанали тадбир ана шундай дил сўзларига, шодиёналарга уланиб кетди. Унда санъаткорлар томонидан тинчлик ва осойишта ҳаёт, она Ватан ҳамда мардликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди. Аскарлар ва аскар оналарининг шодон рақслари тадбирга янада файз киритди.

Ortga qaytish