Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > ИСТИҚБОЛЛИ РЕЖАЛАР
ИСТИҚБОЛЛИ РЕЖАЛАР23-02-2016, 15:26. Muallif: deputat |
Шаҳримиздаги "Ёшлар маркази”да "Камолот” ёшлар ижтимоий
ҳаракати шаҳар Кенгашининг 2015 йил якунлари ва истиқболдаги режаларга
бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шаҳримиздаги умумтаълим мактаблари, академик лицей ва
касб-ҳунар коллежлари директорлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда
"Камолот” ЁИҲ ҳузуридаги барча бошланғич ташкилотлар етакчилари иштирок этишди. Тадбирда "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ҳамда
Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга
қаратилган чора-тадбирлар ижроси ҳамда "Камолот” ЁИҲ шаҳар Кенгашининг ўтган
йилги фаолиятида эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар хусусида,
шунингдек, 2016 йилга мўлжалланган иш режалари ва лойиҳалар тўғрисида батафсил
тўхталиб ўтилди. Ortga qaytish |