Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > “ВАТАН КЕЛАЖАГИ СЕНИНГ ҚЎЛИНГДА”
“ВАТАН КЕЛАЖАГИ СЕНИНГ ҚЎЛИНГДА”7-04-2016, 21:56. Muallif: deputat |
Ушбу шиор остида Навоий маданият ва санъат коллежида шаҳар
ҳокимининг ёшлар билан учрашуви ташкил этилди. Тадбирда Навоий шаҳар ҳокимлиги масъул ходимлари,
ҳуқуқ-тартибот, ташкилотлар ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари, иқтидорли
ёшлар ва "Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти етакчилари қатнашди. Учрашувда шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатов ёшларни ҳар
томонлама қўллаб-қувватлаш, уларда Ватан тақдири, бугуни ва келажагига
дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, мустақил фикрлайдиган авлодларни вояга етказиш,
битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги муҳим масалалар тўғрисида
тўхталиб ўтди. Тадбиркорлик соҳасида ўз фаолиятини бошламоқчи бўлган коллеж
битирувчилари масъул мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб
олишди. Учрашув сўнгида ёшлар тарбиясида жонкуярлик кўрсатган бир
гуруҳ таълим муассасалари раҳбарлари, ҳар соҳада фаол ёшлар ҳамда "Камолот” ЁИҲ
илғор етакчилари шаҳар ҳокимлигининг Ташаккурнома ва Фахрий ёрлиқлари билан
тақдирланди. Ortga qaytish |