Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > “ИЖОДИМ СЕНГА, БАҲОР”
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar, Sog`lom ona va bola yili > “ИЖОДИМ СЕНГА, БАҲОР”

“ИЖОДИМ СЕНГА, БАҲОР”


23-04-2016, 16:14. Muallif: deputat
      Навоий санъат галереясида Ўзбекистон бадиий академияси, Навоий вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмасининг вилоят бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги ҳамда "Соғлом она ва бола йили”га бағишланган Тасвирий ва амалий санъат фестивали бўлиб ўтди. Тадбирни Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Фахриддин Умаров кириш сўзи билан очиб берди. Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, профессор Рустам Худойбергенов фестиваль ишида омад тилади. Фестиваль доирасида Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ҳайкалтарош Ахмат Шаймурадовнинг таваллудига 80, ижодий фаолиятига 60 йил тўлиши муносабати билан унинг "Умрим мазмуни” номли шахсий кўргазмаси ва вилоят бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоларининг "Ижодим сенга, баҳор” мавзуидаги асарлари намойиш этилди. Тадбирда навоийлик санъаткорларнинг концерт дастури намойиш қилинди.

Ortga qaytish