Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ЭЛ ЭЪЗОЗИДАГИ КЕКСАЛАР
Bosh sahifa > Navoiy shahri > ЭЛ ЭЪЗОЗИДАГИ КЕКСАЛАР

ЭЛ ЭЪЗОЗИДАГИ КЕКСАЛАР


18-05-2016, 21:08. Muallif: deputat
      Шаҳримиздаги "Дийдор” тўйхонасида шаҳар ҳокимлиги, "Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими ҳамда қатор ҳомий ташкилотлар ташаббуси билан байрам дастурхони ёзилди. Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган тадбирга шаҳримиз маҳаллаларидан 120 нафардан ортиқ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийлари, ҳожи ота ва ҳожи оналар таклиф этилди. Тадбирни шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатов кириш сўзи билан очиб, қатнашчиларни байрам билан табриклади. – Юртимизда биз кексаларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан бошим осмонга етди, – дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Барака бобо Зарипов. – Бугунги бахтиёр кунимизга доим шукрона айтамиз. Тинч-осойишта юртимизда турли бунёдкорликлар амалга оширилаяпти. Бу эзгу ўзгаришлар менга ифтихор бағишлайди. Таълим муассасаларида учрашув ва тадбирларда бўлганимда ёшларга ҳаётимизни қадрлашларини, келажакда юрт корига ярайдиган инсонлар бўлиб етишишларини таъкидлайман. Тадбир сўнгида шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими ижодий гуруҳи томонидан ижро этилган дилбар куй-қўшиқлар кексаларимизга завқ ва кўтаринки кайфият бағишлади. 

Ortga qaytish