Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Навоий шаҳар ҳокимининг қарори
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Deputatlar kengashi, Kengash faoliyati > Навоий шаҳар ҳокимининг қарори

Навоий шаҳар ҳокимининг қарори


10-10-2016, 10:39. Muallif: deputat
Халқ   депутатлари    Навоий   шаҳар Кенгашининг ўн учинчи сессиясиничақириш тўғрисида 

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига мувофиқ,

 Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н: 

1. Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн учинчи сессияси 2016 йил 14 октябр куни соат 10.00 да Навоий шаҳрида чақирилсин.
2. Сессия муҳокамасига қуйидаги масалалар киритилсин:         
1. Навоий шаҳар ҳудудида иқтисодиёт тармоқларини, аҳоли, уй-жой фонди ва ижтимоий объектларни 2016-2017 йиллар куз-қиш мавсумига барқарор ишлашини таъминлаш тўғрисида.        
2. 2016  йил - "Соғлом она ва бола йили”  давлат  Дастурининг Навоий шаҳрида бажарилиши бўйича Ижтимоий маданий ривожлантириш масалалари доимий комиссияси раисининг ўрганиш натижалари юзасидан ҳисоботини эшитиш тўғрисида.        
3. Навоий шаҳрида 2016-2017 йиллар учун асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини заҳирага жамғаришни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида.        
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияси таркибига номзодларни муҳокама этиш ва тавсия қилиш тўғрисида.        
5. Бошқа масалалар.       
5.1 "Регламент ва депутатлик одоби” масалалари доимий комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида. 
  
Шаҳар ҳокими                                                Н.Ахатов

Қ-607/10
06.10.2016


Ortga qaytish