Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ЧАҚИРУВ МАВСУМИ БОШЛАНДИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > ЧАҚИРУВ МАВСУМИ БОШЛАНДИ

ЧАҚИРУВ МАВСУМИ БОШЛАНДИ


27-12-2016, 15:10. Muallif: deputat
Сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Қуролли Кучлар сафида умумий ҳарбий мажбуриятни бажариш борасидаги ҳарбий хизмат тури бўлиб, уни ташкил этиш қуйидаги муҳим вазифаларни ўз ичига олади:
– Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида” ги қонунини ижро этишда барча чақи­ри­лувчиларга тенг шарт-шароитлар яратиш;
– сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари ҳарбий машқлар негизини ўзлаштиришини, жанговор техниканинг моддий қисмлари ва ўқ отиш қуролларидан фойдаланиш, ўқ отишдаги билим ва кўникмалар, жанг олиб бориш услубларини эгаллашини таъминлаш;
– уларда юксак руҳий-ах­лоқий сифатларни, фаол ҳаёт тарзи ҳамда диний экстремизм ва фундаментализм мафкурасига қарши дунёқарашни шакллантириш;
– Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўташ нуфузини ошириш. Ўзбекистон Республикаси фуқаро­ла­рининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисида”ги Низом билан белгиланади.Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс­ларнинг пул бадаллари тўлаши, шунингдек, хизмат мобайнида ойлик ҳарбий йиғинлардан ўтишлари фуқаролар томонидан сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташ шартлари ҳисобланади. 2005 йил 1 ноябрдан бошлаб, Молия вазирлигининг махсус ҳисоб­ра­қамига тўланадиган пул бадаллари Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам ойлик иш ҳақининг 27,5 баробари миқдорида белгиланган. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олинган фуқаролар томонидан пул бадаллари хизматга олингандан кейин бир йил мобайнида "Халқ банки” Давлат тижорат банки муассасалари орқали тўланади. Томонларнинг келишувига кўра, тўлов тўлиқ ҳажмда бир йўла ёки босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олинган фуқаролар томонидан тўланадиган маблағлар Молия вазирлигининг "Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари махсус ҳисоб рақами”да жамланади ҳамда муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларининг пул таъминотини оширишга, уларнинг яшаш шароитини яхшилашга, сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари ҳисобини юритувчи ходимларнинг мудофаа ишлари органларидаги таъминотига, шунингдек, сафарбарлик чақируви резерви сафига олинган шахс­лар билан ҳарбий йиғинларни ўтказишга йўналтирилади.Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олинган, ҳарбий ҳисобга олиш бўйича турдош мутахассисликка эга бўлган, Молия вазирлигининг махсус ҳисобрақамига пул бадалини тўлиқ тўлаган ва ойлик йиғинлардан ўтган шахслар контракт бўйича ҳарбий хизматга ихтиёрий тарзда қабул қилиниши, шунингдек, Мудофаа вазирлигининг сержантлар тайёрлаш мактабига ўқишга юборилиши мумкин.

Ortga qaytish