Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Байрамолди ярмарка давом этмоқда
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > Байрамолди ярмарка давом этмоқда

Байрамолди ярмарка давом этмоқда


27-12-2016, 16:31. Muallif: deputat
Янги йил байрамини кўтаринки руҳда нишонлаш ва аҳоли дастурхони тўкинлигини таъминлаш мақсадида вилоятимизда байрамолди қишлоқ хўжалик ва
озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ўтказилмоқда. Барча шаҳар ва туманлар марказида ташкил этил­ган байрам ярмаркалари, турли ўйинчоқлар билан безатилган арчалар барчага хушкайфият улашмоқда. 30 дан ортиқ қайта ишлаш корхоналари, кичик биз­нес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда аса­­ларичиликка ихтисослашган хўжаликлар ўз маҳ­­сулотлари билан иштирок этаётган ярмарка­ларда заминимизда етиштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харидорларга таклиф этилаётир. Навоий шаҳри марказида ташкил этилган, 
120 метр узунликда жойлашган қишлоқ хўжалиги маҳ­сулотлари ҳамда бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасида аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш учун барча қулайлик яратилган. 15 декабрдан 5 январгача бўлиб ўтаётган ярмаркада тўловни нақд пулсиз амалга ошириш учун терминаллар ўрнатилган. Тоза ва озода расталарда турли ноз-неъматлар, гўшт, тухум, сут ва сут маҳсулотлари, нон ва нон маҳ­су­лот­лари, ширинликлар арзон нархларда сотилмоқда. 
Яр­маркага фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан сифатли маҳ­сулотлар пешма-пеш етказиб берилмоқда.

Сирож АСЛОНОВ.
Муаллиф олган сурат.


Ortga qaytish