Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Эркин Воҳидовнинг 80 ёшли юбилейлари муносабати билан...
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > Эркин Воҳидовнинг 80 ёшли юбилейлари муносабати билан...

Эркин Воҳидовнинг 80 ёшли юбилейлари муносабати билан...


29-12-2016, 10:52. Muallif: deputat
Атоқли шоир ва ёзувчи, Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Воҳидов мамлакатимиз миллий адабиётимизнинг энг ёрқин намоёндаларидан хисобланади.Жорий йилнинг 12-16 декабрь кунларида   Эркин Воҳидовнинг 80 ёшли юбилейлари муносабати билан Навоий шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасаларида қатор маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.Жумладан, 2016 йил 13 декабрь куни Навоий  шаҳридаги 11-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида шоир юбилейларига  бағишлаб  "Она юрт ўғлони” мавзусида  маънавий –маърифий тадбир ўтказилди.Тадбир давомида шоирнинг ҳаёти ва ижодига тўхталанар экан, унинг адабиётимиздаги нуфузли ўрни ҳамда авлодларга қолдирга бой адабий мероси ҳақида гапирилди. Ўқувчилар ижросида шоир қаламига мансуб шеърлар тингланди. Тадбир йиғилганларда катта таассурот қолдирди.Навоий шаҳар 2-умумий ўрта таълим мактабида  2016 йил 16 декабр куни "Зулфияхоним” қизлар клуби аъзолари билан халқ шоири,  Ўзбекистон қаҳрамони Эркин Воҳидов  таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан "Эркин Воҳидов ижодига бир назар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.  Давра суҳбатида мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари З.Бибитова ва М.Муртазаевалар шоирнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти тўғрисида маълумот бердилар. Истеъдодли қизлар томонидан шоирнинг шеърларидан намуналар ўқилди. Давра суҳбати ўқувчиларда яхши таассурот қолдирди.Навоий шаҳар 12-давлат  ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида  Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов  таваллудининг 80 йиллиги олдидан "Ўзбегим   фахрини  халқ  қалбига  жо  қилган  шоир” мавзусида 2016 йилнинг 2-декабр куни "Шеърият кечаси” ўтказилди. Тадбирда мактабнинг 5-9-синф ўқувчилари томонидан тузилган синф жамоалари Эркин Воҳидовнинг ҳаёти ва ижоди , шоир шеърларидан ифодали ёд айтиш юзасидан беллашув ўтказишди. Тадбир давомида мактабда  ташкил этилган драма тўгараги аъзолари Эркин Воҳидовнинг "Дониш қишлоқ латифалари” туркумидан "Матмусанинг дутори” шеъри асосида саҳна  кўриниши ижро этиб, томошабинлар қалбига кулги  улашишди. Тадбир  сонггида фаол қатнашган  синф жамоаларига"Енг фаол шеърхон  жамоа”   жамоалардаги ўқувчиларга  "Энг фаол шеърхон ўқувчи”,  шеър ёзган ижодкор ўқувчиларга "Энг ижодкор ўқувчи” номенатсиялари топширилди.  16 декабрь куни 16-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ҳам мактабнинг  6-синфларида "Тарбиявий соат” дарсларида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг ҳаёт ва фаолияти тўғрисида тушунча берилди. Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси М.Сайитова томонидан  Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг  80 йилигини нишонлаш мақсадида 7-"Д” синф ўқувчилари билан "Эркин Воҳидов ижодига бир назар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида  шоир ижодидан намуналар ўқувчилар томонидан айтилди. Худди шундай тадбир шахримизнинг 17-умумий ўрта таълим мактабларида ҳам ўтказилди. 

 Навоий шаҳар Маънавият тарғибот бўлими раҳбари                                       С.Ачилов                 




Ortga qaytish