Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ЯНГИ ЙИЛ ФАЙЗ КЕЛТИРСИН
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > ЯНГИ ЙИЛ ФАЙЗ КЕЛТИРСИН

ЯНГИ ЙИЛ ФАЙЗ КЕЛТИРСИН


1-01-2017, 16:04. Muallif: deputat
Азиз ҳамшаҳарлар!
Шу кунларда мамлакатимизнинг ҳар бир гўшасида байрам нафаси, Янги йил шукуҳи кезмоқда. Мана, оламшумул ўзгариш ва янгиланишларга бой бўлган 2016 йил ҳам якунланиб, яна бир қутлуғ йил кириб келмоқда. Шундай қувончли ва ҳаяжонли дамларда барча навоийликларни Янги йил байрами билан чин қалбимдан табриклайман! Албатта, тарих саҳифаларига муҳр­ланаётган 2016 йил қувончли воқеалар, юксак бунёдкорликларга бой бўлгани билан ҳар биримизнинг ҳаётимизда чуқур из қолдирмоқда. Шу билан бирга, кириб келаётган 2017 йил давлатимиз тараққиёти ва халқимиз ҳаётида яна бир янги саҳифа очмоқда. Янги йил арафасида ҳар биримиз ўтган кунларимизга назар ташлаб, амалга оширилган ишлар, эришилган натижаларни сарҳисоб қиламиз ва бошланаётган йил учун улкан режалар тузамиз. Шу жиҳатдан олиб қараганда, 2016 йил барчамиз учун қувончли ютуқларга бой бўлди. Йил мобайнида она шаҳримизда юксак бунёдкорлик ишлари амалга оширилди, кенг кўчалар, гўзал хиёбонлар ободонлаштирилиб, замонавий ва кўркам қиёфа касб этди. Шу билан бирга халқимиз манфаатлари йўлида жуда катта эзгу ишлар амалга оширилди. 2016 йилда шаҳримизда саноат салоҳиятини ошириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, иқтисодий ночор ва кам қувватли корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш орқали ҳамшаҳарларимиз учун янгидан-янги иш ўринлари яратилди. Жумладан, саноат йўналишида умумий қиймати 47046 миллион сўмга тенг 32 миллион долларлик хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши натижасида 1240 та иш ўринлари яратилди. Хизмат кўрсатиш соҳасида эса бу кўрсаткич 440 тани ташкил этди. Ушбу йўналишда 11116 миллион сўмлик 125 та лойиҳа амалга оширилди.Қишлоқ хўжалиги йўналишида ҳам 27 та лойиҳа бўйича умумий қиймати 15103 миллион сўмлик сармоя киритилиб, 157 та иш ўринлари барпо этилди.Шаҳримиздаги кам қувватли корхоналарда ишлаб чиқаришни қайта тик­лаш ҳамда бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектлар негизида янги ишлаб чиқариш йўналишларини ташкил этиш юзасидан 49 та лойиҳа амалга оширилиб, бунинг натижасида 300 га яқин иш ўринлари яратилди. Бундан ташқари, 2016 йилда кенг кўламли ободонлаштириш, қурилиш- бунёдкорлик ишлари ҳам муваффақиятли олиб борилди. Янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган кўпқаватли уйлар ҳамда якка тартибдаги хонадонларда уй тўйлари бўлиб ўтди. Жумладан, ўнлаб маданий-маиший ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилиб, фойдаланишга топширилди. 7-сонли умумтаълим мактабининг 18х30 метр саҳнли спорт зали, 2-сонли оилавий поликлиника, вилоят сил касалликлари диспансери, 5- ва 6-сонли мактабгача таълим муассасалари, янги ва замонавий кўринишдаги савдо мажмуалари, вилоят хўжалик суди биноси каби кўплаб бир-биридан гўзал, замонавий шароит ва қулайликларга эга бинолар бунёд этилгани фикримизнинг ёрқин тасдиғидир. Бугунги кунда улар ҳамшаҳарларимизга намунали хизмат кўрсатиб келмоқда.Шунингдек, 2016 йил шаҳримиз маҳаллалари фаолиятида ҳам ёрқин из қолдирди. "Янгиариқ”, "Бинокор” ва "Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинлари барча қулайликларга эга бўлган янги биноларга кўчиб ўтишди. "Мурувват” ва "Тинчлик” маҳаллалари маъмурий бинолари мукаммал таъмирланди. Яратилган бундай қулай шароитлар ҳамда доимий эътибор маҳал­лаларимиз фаоллигини янада ошириб, уларнинг шаҳар, вилоят ва республика миқёсидаги кўрик-танловларда муваффақиятли иштирок этишларига туртки бўлмоқда. Жумладан, бу йил "Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғини "Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари” кўрик-танловининг респуб­лика босқичида фахрли биринчи ўрин­ни қўлга киритди.Шу билан бирга, 2016 йилда шаҳри­миз халқ таълими тизимида қўлга киритилган ижобий натижаларни ҳам қайд этмоқ ўринлидир. 2015-2016 ўқув йили натижаларига кўра худди олдинги йиллардаги каби Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган рейтинг кўрсаткичи бўйича Навоий шаҳримиз ҳамда 11-ДИУМ республикада 1-ўринни эгаллади. 12-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби эса "Энг яхши обод таълим муассасаси” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиби бўлди.Маълумки, 2016 йил мамлакатимизда "Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинган эди. Шу муносабат билан мазкур йилда қабул қилинган Давлат дас­тури доирасида шаҳримизда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Соғлом фарзандларни вояга етказишнинг муҳим шарти бўлган репродуктив саломатликни яхшилаш, гўдакларни туғма нуқсонлар ва хасталиклар билан туғилишининг олдини олиш, тиббиёт масканларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш йўлида олиб борилган кўламдор ишлар аввало, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишга, соғлом оилаларни шакллантиришга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этди. Буларнинг барчаси ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш йўлидаги ишларни изчил давом эттиришга, уни янада юксак босқичга кўтаришга хизмат қилади.Бир сўз билан айтганда, 2016 йил навоийликлар учун барча йўналишларда қувончли натижаларга бой бўлди. Шунингдек, кириб келаётган 2017 йилнинг муҳтарам Президентимиз
Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номлангани ҳар биримизнинг ҳаётимизда янги саҳифа очиб, юртдошларимиз қалбида янги орзулар, эзгу умид ва олий мақсадларни уйғотмоқда.Азиз ҳамшаҳарлар! Сизларни яна бир бор кириб келаётган Янги йил байрами билан муборакбод этаман. Она Ватан равнақи, эл-юрт фаровонлиги ва бахту иқболи йўлида амалга ошираётган ҳар бир ишингизда улкан муваффақиятлар тилайман. Янги йил барчамиз учун бахт, омад, янгиланиш ва юксалишлар йили бўлсин!Янги йилингиз муборак, қадрли ҳам­шаҳарлар!

Ortga qaytish