Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари давом этмоқда
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > Маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари давом этмоқда


26-01-2017, 14:50. Muallif: deputat
Шаҳар Маънавият тарғибот бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кун – 30 январь санасини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги 3-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида Навоий шаҳар ҳокимлигининг 2017 йил 19 январь куни 01-03/21-сонли чора-тадбирлар ҳамда жойларга чиқиш манзилли-дастури ишлаб чиқилди. Унга кўра жорий йилнинг  25 январь куни  Навоий Кончилик Институти ҳузуридаги 2-Академик лицейида маънавий – маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.Тадбирда Вилоят Маънавият тарғибот бўлими ходими З.Эсанов, Вилоят журналистлар уюшмаси аъзоси Ё.Умаров, 16-ДИУМининг ММИБДЎ Ш.Давронова, НДПИнинг ўқитувчиси Х.Рахмонов маърузалари билан иштирок этишди. Тарғибот тадбирида тарғиботчилар Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида  ўқувчи – ёшларга айтиб ўтдилар. Дарҳақиқат тарихан қисқа давр ичида иқтисодий, сиёсий айниқса спорт соҳасидаги ютуқлари билан  бутун дунёда  муносиб ўрин эгаллаганлиги такидлаб ўтилди.Тадбир сўнгида "Эъзоз” ҳужжатли филми намойиш этилиди. 260 дан ортиқ ўқувчи – ёшлар иштирокининг иштироки таъминланди. Тадбир сўнгида лицей  директори Р.Ҳайитова тарғиботчиларга ўз миннатдорчилигини билдириб ушбу тадбир гуруҳлар кесимида бўлишини айтиб ўтди. 



Навоий Шаҳар маънавият ва тарғибот
бўлими раҳбари  
С.Ачилов


Ortga qaytish