Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > “Ҳоким соати”
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > “Ҳоким соати”

“Ҳоким соати”


7-02-2017, 16:01. Muallif: deputat
Навоий шаҳар ҳокимлигида ўтказилган "Ҳоким соати” йиғилиш____-сонлиБаёни 

2017 йил 31 январь                                Навоий шаҳри      
      КУН ТАРТИБИ:

1. Навоий шаҳар ҳокимлиги хузуридаги вояга етмаганлар комиссиясининг 2016 йил ҳисоботи тўғрисида           
2. Навоий шаҳар табиатни муҳофаза қилиш  инспексиясининг 2016 йиллик ҳисоботи.            ___________________________________________________________
(Н.Ахатов, А.Ташназаров, М.Темирова И.Раҳматов, Н.Ахатов)   

Шаҳар ҳокими Н.Ахатов кун тартибидаги масалалар билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди.
Кун тартибидаги 1-масала юзасидан У.Абдиев 2016 йил давомида комиссия томонидан 17 та йиғилиш ўтказилиб, унда 15 га яқин масала кўриб чиқилгани ва бу йиғилишларга ИИБ ВЕЎН ва ҲПГ томонидан 98 нафар вояга етмаган ва 46 нафар ота-оналарга нисбатан тўпланган хужжатлар келиб тушган, шундан 46 (58) нафар ота-оналар Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 47-моддаси билан жами 5млн 991 минг сўмлик маъмурий жаримага тортилган, 25 нафар вояга етмаганлар огоҳлантирилган, 67 нафар вояга етмаган ғайри ижтимоий ҳатти ҳаракат ва ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун шаҳар ИИБ ВЕЎН ва ҲПГга профилактик ҳисобга олиш тўғрисида қарор қабул қилинган, 4 (6) нафар нафар оилал носоғлом оила сифатида профилактик ҳисобга олинган, 5 (12) нафар вояга етмаган болалар ёпиқ типдаги махсус коллежга жойлаштирилганлиги айтиб ўтилди.Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил   21 сентябрдаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 13-сонли Қарор талабларини бажаришда шаҳар комиссияси томонидан бир қатор камчиликларга йўл қўйилганини ўз ҳисоботида келтириб ўтди. Кун тартибидаги 2-масала юзасидан шаҳар табиатни муҳофаза қилиш инспексияси раҳбари Ф.Бозоров 2016 йил давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида тўхталиб ўтар екан, саноат корхоналари томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича жами 153 та тадбирлар ўтказилиб, уларга  13 млрд сўмдан ортиқ маблағлар сарфлангани, зарарли моддалар миқдорининг ўтган йилга нисбатан 2125,6 тоннага камайгани алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан берилган топшириққа асосан Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан    764 минг туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари екилганлигини маълумот ўрнида айтиб ўтди.
Кун тартибидаги масалалар  юзасидан йиғилиш иштирокчиларининг билдирилган фикр ва мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, йиғилиш

ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1.      Кун тартибидаги 1-масала юзасидан шаҳар ҳокимлиги хузуридаги вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси масъул котиби У.Абдиевнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2.      Шаҳар ҳокимлиги хузуридаги вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси масъул котиби (Абдиев):
-        Комиссиянинг иш режасида белгиланган тадбирларнинг муддатида сифатли бажарилишини таъминлаб, натижасини комиссия йиғилишларида муҳокама этиб борилсин.
-        Комиссия томонидан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқилишида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкасининг 2011 йил 17 январдаги "вояга етмаганлар ишлари комиссиялар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 13-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига қатьий риоя этилсин.
-        Вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги ўз мажбуриятларини бажаришда бўйин товлаётган ёки лозим даражада бажармаётган ота-оналар, ҳамда улар ўрнини босувчи шаҳсларган нисбатан қонун хужжатларида назарда тутилган таъсир чораларини қўллашда қонун талабларига риоя этилсин.
-        вояга етмаганлар комиссияси таркибига, таълим муассасалари аъзолари киритилиши таклифини кўриб чиқсин-        васийликка берилган болаларни янада кучлироқ назорат остига олиш чоралари кўрилсин.
3.      Навоий кончилик коллежи (Норов), информатика ва электрон саноати касб-ҳунар коллеж (Аннақулов), Навоий архитектура коллежи (Носиров), 18-умумтаълим мактаб (Раҳмонов)лари томонида профилактик ҳисобга турган вояга етмаган ўқувчилар билан олиб бораётган ишлари қониқарсиз деб топилсин.
4.      Шаҳар табиатни муҳофаза қилиш инспексияси раҳбари Ф.Бозоровнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
5.      Навоий шаҳар табиатни муҳофаза қилиш  инспексияси (Бозоров), шаҳар ободонлаштириш бошқармаси (Ҳамидовга), "Ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини (Мавлонов)
:-        йиғилишда таъкидлаб ўтилган таклифга биноан шаҳар марказларида касалланаётган арча дарахтларини сақлаб қолиш бўйича таклиф киритсин;
-        Имом ал Бухорий кўчаси йўналишидаги дарахтларга сайқал бериш, қуриган дарахтларнинг ўрнига манзарали кўчатлар экиш.-        Марказий банк биносидан, Низомий кўчаси туташган йўл бўйида тераклар, автотранспортларга жиддий зарар етказаётганлиги юзасидан белгиланган тартибда амалий ишларни олиб борсин.
-        юқорида берилган топшириқларнинг ижроси бўйича натижасини шаҳар ҳокимлигига 10 кун муддат ичида маълум қилсин.
6.      Шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи (Раҳматов), шаҳар "Маҳалла” хайрия жамоат фонди (Пирназаров):
-        2011 йил 17 январьдаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” 13-сонли Қарор ижросини қўпол равишда бузганлиги учун мансабдор шахслар шаҳар "Ватанпарвар” ташкилоти (Ғозиев), Навоий техника-иқтисодиёт коллежи (Ҳолиқов)ларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда интизомий чоралар кўриш мақсадида тегишли вилоят ташкилотларига тақдимнома юбориш топшириғи юклатилсин.-        "Ҳоким соати” йиғилишига сабабсиз иштирок этмаган "Бинокор”,"Ғалаба”, "Мурувват”, "Орзу” маҳалла раисларига қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий жазо чоралари қўлланилсин ва натижаси бўйича 5 кун муддатда шаҳар ҳокимлигига ёзма маълумот тақдим этсин.
7.      Мазкур йиғилиш баёнини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман. 

Йиғилиш баёнлаштирди:                                                      К.Ҳамроев

Ortga qaytish