Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Навбатдан ташқари 18-сессияда дозарб масалалар муҳокамаси
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > Навбатдан ташқари 18-сессияда дозарб масалалар муҳокамаси

Навбатдан ташқари 18-сессияда дозарб масалалар муҳокамаси


13-03-2017, 12:37. Muallif: deputat
Жорий йилнинг 10 март куни Навоий шаҳридаги Ёшлар марказининг катта мажлислар залида Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Йўлдошев Ниғматилла Тўлқинович, Навоий вилояти ҳокими, сенатор Қобул Бекназарович Турсунов ҳамда  мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.Сессияда учта масала кўриб чиқилди.
       1.Навоий шаҳридаги Халқлар дўстлиги шоҳ кўчасини Ислом Каримов шоҳ кўчаси номига ўзгартириш тўғрисида.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича комиссияси ҳамда унинг Навоий вилоят ҳудудий комиссияси томонидан Навоий шаҳар ички ишлар бўлимининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти юзасидан ўтказилган ўрганиш натижалари тўғрисида.
3. Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши раиси ўринбосарини сайлаш тўғрисида.
Сессия якунларига кўра тегишли қарорлар қабул қилинди.







Ortga qaytish