Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Қизларга спорт кийимлари топширилди
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > Қизларга спорт кийимлари топширилди

Қизларга спорт кийимлари топширилди


15-03-2017, 20:40. Muallif: deputat
Навоий вилоятидаги умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг спорт билан мунтазам шуғулланаётган ўқувчи-қизларига Президент совғаси – спорт либослари топширилди. 

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Содиқова ва бошқалар мамлакатимизда спортнинг оммавийлигини ошириш, айниқса, болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор юксак самаралар бераётганини таъкидлади. Биринчи Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан юртимизда муҳташам спорт иншоотлари бунёд этилиб, замонавий жиҳозланмоқда. Умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ва олий ўқув юртлари талабалари ўртасида уч босқичли спорт мусобақалари ўтказиш изчил йўлга қўйилди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 15 февралдаги "Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда. 

Вилоятдаги 4 минг 657 спортчи қизга маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган спорт кийимлари топширилди. Спортчи қизлар ўз қувончи ва миннатдорлигини кўргазмали чиқиш ва бадиий дастурлар орқали намоён этди. 

– Сузиш спорти билан мунтазам шуғулланаман, – дейди Навоий шаҳридаги 18-умумтаълим мактаби ўқувчиси Зебинисо Каримова. – Президентимиз совғасини олганимдан жуда хурсандман. Келажакда сузиш бўйича Осиё ва жаҳон чемпиони бўлиш, юртимизни халқаро миқёсда шарафлаш менинг олий мақсадимдир.

Ortga qaytish