JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Shahar tarixi » ЎЗИГА ЎХШАГАН ЎЗБЕКИСТОНИМ!

ЎЗИГА ЎХШАГАН ЎЗБЕКИСТОНИМ!

10-09-2014 15:08 Navoiy shahri » Shahar tarixi
ЎЗИГА  ЎХШАГАН  ЎЗБЕКИСТОНИМ!Навоий вилояти Республикамизнинг энг кенжа ва ҳудуд жиҳатидан энг катта вилоятларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашда навоийликларнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида эътироф этиш лозим. Шу ўринда севимли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг қуйидаги машҳур сатрлари беихтиёр ёдга тушади:
Мулки борлиқ ичра бир маҳал,
Мўъжазгина олам яралган,
Бермоқ учун унга зеб , сайқал,
Олам аро одам яралган.
Шундан бери тинмайин инсон,
Меҳнат қилар ер узра ҳамон.
Ерни гўзал қилгани сайин,
Гўзал бўлур ўзи ҳам инсон...
Дарҳақиқат, навоийликлар ҳам  барханлар бағрида бунёд этилган марварид  гўшани гулзорга, боғу бўстонга айлантириш, қолаверса,  жонажон Ўзбекистонимиз  равнақига муносиб ҳисса қўшиш учун ўзларининг  бор билими, салоҳияти, тажрибасини ишга солиб,  тинмай меҳнат қилмоқда ва бу меҳнатдан  бахт ва шараф топмоқда.
Хусусан, ривожланган қатор мамлакатлар ўртасида Ўзбекистоннинг обрўсига обрў қўшаётган  999,9  тамғали сифатли олтинлар бунёдкори-  Дўстлик орденли Навоий кон-металлургия комбинатининг заҳматкаш олтинтопарлари,  республикамизда ишлаб  чиқарилаётган  цементнинг салкам ярмини ва сифатини таъминлаётган   “Қизилқумцемент” очиқ акциядорлик жамияти, бугун    мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотларининг 30 фоизидан ортиғини етказиб бераётган,  аммиакли селитра, сунъий нитрон толаси, сирка кислотаси, хлор, каустик сода, формалин, метанол, аргон гази, кислород каби 130 турдаги  камёб ва ќимматбаҳо кимё маҳсулотларини тайёрлаб, ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Марказий Осиёда етакчи ўринларни эгаллаб турган “Навоийазот” очиқ акциядорлик жамияти ҳамда қатор ишлаб чиқариш корхоналарининг довруғи бугун  хорижий мамлакатларга ҳам кетганлиги меҳнат фахри, меҳнат ифтихори туфайли, албатта.
Кейинги 2-3 йил  мобайнида  10 минг ўринли Ёшлар спорт мажмуаси,  ёпиқ турдаги сузиш ҳавзаси, , “Аква парк” объекти қурилиши ,  муҳташам “Ёшлар” маркази, кўплаб турар-жой  биноларининг қурилиб, фойдаланишга топширилганлиги,  Навоий шаҳар 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг реконструкция қилинганлигини, туманларда, олис овулларда  шаҳардан қолишмайдиган намунали уйлар,  замонавий мактаблар, мусиқа мактаблари, коллеж ва лицейларнинг қурилиб, фойдаланишга топширилганлигини ана шундай мақтанса арзигулик ишлар  қаторига қўшиш мумкин.
Ўтган йили парк ва истироҳат боғларини таъмирлаш дастури доирасида ҳамда вилоят ҳокимининг  ташаббуси билан  вилоят марказидаги истироҳат боғида умумий лойиҳа қиймати 10 миллиард 200 миллион сўмлик кенг кўламдаги қурилиш, таъмирлаш, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари бошланди. Ҳудудни гўзал ва кўркам масканга айлантириш учун бунёдкорлик ишлари маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилган бўлса, шаҳардаги йирик корхона, ташкилот, муассасалар ҳам катта ҳашардан четда  турмай, ҳомийлик  ёрдамларини аямадилар.
Натижада  бугун нафақат вилоятимиз аҳли, балки меҳмонлар ҳам завқ оладиган, ҳордиқ чиқарадиган маскан барпо этилди. Боғнинг ҳар бир қаричидаги бунёдкорлик ишларига миллий руҳ сингдирилди.  Рангли ва мусиқали фавворалар  киши руҳига ором берадиган мўъжиза кашф этганлиги билан навоийликларнинг ифтихорига айланган.  Хитойдан келтирилган барча талабларга жавоб берадиган  14 турдаги аттракционлар болажонларнинг орзу- ҳавасларига мос тушди.
Истиқлол шарофати ҳар қадамда, ҳар бир гўшада ўзини намоён этмоқда. Навоий кон -металлургия комбинатига қарашли Зармитандаги  4-Гидрометаллургия заводининг қурилиб фойдаланишга топширилиши, кончилик саноати учун малакали кадрлар тайёрлашга ихтисослашган Навоий давлат кончилик институтининг янги лойиҳадаги замонавий биноси қурилиши  бугунги улкан бунёдкорлик ишларининг бир қисми холос.
Салкам олти аср аввал Ҳазрат Навоий орзу қилган  минглаб Фарҳоду Ширинлар сув чиқарган чўлу саҳролар бугун  боғу - бўстонга айлангани афсоналарнинг  чинга айланганидан далолатдир.
Буюк Ипак йўли ўтган  қадим Маликчўл саҳроси бағрида  Президентимизнинг  2008 йил      2 декабрдаги “Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида” ги ПФ-4059-сонли Фармонига асосан  ўнлаб мана ман деган хорижий давлатлар билан ҳамкорликда фаолият юритаётган қўшма корхоналар аллақачон ўз маҳсулотларини четга экспорт қилишга улгурди. Чўл осмонида  парвоз қилаётган ҳаво лайнерлари  Деҳли, Бангкок, Мумбай, Милан, Сеул, Брюссел, Дубай каби  ривожланган шаҳарлар билан  ишонч йўлларини боғлаётганлиги улуғ аждодларимиз  орзулари ижобатининг ибтидоси эканлиги айни ҳақиқатдир.
Ана шулардан бири 2010 йилда  ўз фаолиятини бошлаган “TELECOM INNOVATIONS” телекоммуникацион қурилмалар ишлаб чиқарувчи қўшма корхонага маҳаллий компаниялардан “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси, “TELMAX ELEKTRONIKS” ишлаб чиқариш корхонаси ва хорижий компаниялардан Сингапурнинг “Servetechno PTE. Ltd”, ҳамда Хитойнинг “ZTE Corporation” компаниялари томонидан инвестициялар киритилди.
Корхонада қисқа йиллар ичида босқичма- босқич янги замонавий DVB-T стандартидаги “FTA”, “SD” ва “HD” турдаги ҳамда DVB-T2 (Set-Top-Box)лари, ADSL модем ва DSLAM телекоммуникацион қурилмалари тайёрланмоқда. Шунингдек, интерактив хизматлардан фойдаланиш имкониятини берувчи IPTV (Set-Top-Box)лари ва “Home gate way” қурилмасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Харидоргир, рақобатбардош ва энг асосийси импорт ўрнини босувчи ушбу маҳсулотлар билан бир қаторда, келгусида замонавий янги турдаги ахборот-коммуникация технологиялари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Бугун  корхонада меҳнат қилаётган 40 нафар ишчи-ходимнинг аксарияти касб-ҳунар коллежи битирувчилари эканлиги ҳам қишлоқ ёшларининг ҳеч кимдан кам бўлмаган  йигит-қизлар эканлигини исботлаб турибди.
Ёки   Ўзбекистонга қўл берган  ҳамкорларимиздан  -Жанубий Корея инвесторлари  юртимизда тинчлик барқарорлиги учун  ҳатто Маликчўлнинг қоқ  бағрида ўзларига  янги турар-жой  массиви қуриб, худди ўз уйларида яшаётгандек, хотиржам ҳаёт кечирмоқда, юртимиз равнақи учун замондошларимиз билан баб-баробар меҳнат  қилмоқда.
Демак, “ Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори нафақат юртдошларимиз, балки  Ўзбекистон билан ўз тақдири ва  келажагини боғлаган ҳар бир миллат ва элат  қалбида садо бермоқда.
Тинчлик бор жойда БАХТ  бор.  Бахт қасри  ҳам Тинчлик бор жойда бунёд этилади.  Юртимизда тинчлик барқарорлиги учун   нафақат шаҳарларда, балки қишлоқларда ҳам  муҳташам ва бетакрор Бахт кошоналари   қад ростламоқда.  Бунёдкор  халқимизнинг  орзу ниятига  яраша    бунёд этилаётган ана шундай  БАХТ уйлари бугун юртимиз кўркига-кўрк, қалбларга ўзгача  руҳ бағишламоқда.  Ёшлар  ойдин ва  пок ниятлар билан қадам қўядиган бу қаср минг-минглаб ёшларнинг бахтига гувоҳ бўлади. Бу қутлуғ остона миллатимиз шаънига, юртимиз шарафига муносиб оилаларнинг кўпайишига пойдевор бўлиши муқаррар.
Миллатлар ўртасидаги меҳр барча ютуқларимиз ва тинчлигимиз гарови эканлиги  ҳам айни ҳақиқат.
Инсоният цивилизациясининг барча босқич ва кўринишларида инсон эркинлиги,  миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик, ҳар бир миллат ва элатларнинг  ўзига хос қадриятини ҳурмат қилиш юксак ўрин тутади. Мамлакатимизда асосий эътибор инсон ҳуқуқларига, инсон қадр-қиммати, шаънига ҳурмат билан қараш, миллатларнинг тенг ҳуқуқлигини таъминлаш, халқаро миқёсда тинчлик ва  хавфсизликни сақлаш каби илғор ҳамда эзгу ғояларни қарор топтиришга  қаратилган.  Улуғвор  мақсадларимизга эришаётганимизнинг асл сири   ҳам ана шундадир.
Ўзаро ҳурмат ва қадр-қиммат бор жойда тинчлик барқарордир. Барча миллат ва элат вакиллари  ўзларини эркин ва бахтиёр  ҳис этишлари учун бизда ҳамма шароитлар  яратилган.   Буни биргина мисол билан  исботлаш мумкин. Агар Ўзбекистонда умумтаълим мактабларида 7 та тилда таълим бериш жорий қилинган бўлса, шундан 6 та тилда  таълим олишга  кўп миллатли Навоий вилоятида амал қилинмоқда. Демак, ҳар бир миллатнинг тилига ҳурмат  мужассам. Масалан, Конимех туманида  бор-йўғи 100 нафар ўқувчиси бўлса ҳам, қорақалпоқ тилида таълим берадиган бутун бошли алоҳида мактаб фаолият юритаётганлиги,  ўз она тилида таълим олишни истовчиларга катта имконият яратилганлиги, барча миллат вакилларига бирдек эътибор ва  ҳурмат намунаси, миллатлараро тотувлик кафолати эмасми?
Ёки   Ватанимизнинг энг юксак мукофоти- “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган   биргина навоийликлар орасида  нафақат ўзбеклар, украин, рус ва қозоқ миллати вакиллари борлиги ўзбек тупроғида ҳалол меҳнат қилаётган юртга фидоий барча миллат вакилларини ҳукуматимиз бошига кўтараётгани, улар хизматини  олий даражада қадрлаётгани намунаси эмасми?
Хуллас, Ўзбекистон ҳақида, унинг ютуқлари, ўзбек халқининг бағри кенглиги, фидоийлиги, меҳнаткашлиги, самимийлиги  ҳақида қанча гапирсак шунча оз!
Ўзбекистон фақат ўзига ўхшайди.
У  оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом фарзандларни камолга етказиш, ёшларнинг ҳар қадамига, керак бўлса юрагига қалқон бўлишни муқаддас бурчи деб ҳисоблайди.   Ўз бахтини, қудратини келажаги порлоқ ёшларда кўради.  Уларга ишонади, уларга суянади.  Ана шундай улуғ Ватан бахтига, шавкатига муносиб бўлиб камолга етаётган ёшларнинг кўплигидан қувонамиз. Улардан бири Ифтихор Хонхўжаев.  Самарқанднинг ҳаволаридан, Навоийнинг наволаридан, Қизилқумнинг саболаридан илҳом олиб ижод қилаётган, ўтган йили “Юрт келажаги” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолиблигини қўлга киритган  ёш шоирнинг шеърлари  Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзонинг назарига тушди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Ижод” фонди томонидан унинг “Уйғоқ юрак” номли биринчи китоби  нашр этилди. “Ҳаёт куйи” номли иккинчи китоби ҳам  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси  кўмагида чоп этилди. Бу бағрикенглик, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги меҳрибонлик ўзининг ширин меваларини бериши аниқ. Ҳали ҳаётнинг катта мактабларини кўрмаган ёш  ижодкор  Ватанга меҳрини шундай   оддий ва самимий изҳор этади:
Юртим, сени олтин-заринг учунмас,
Олтиндай соф диллар учун севаман.
Ҳар зарра тупроғинг билиб муқаддас,
Гиёҳингу гуллар учун  севаман...
ёки
Ўзбек эзгуликка сарфлар бор кучин,
Ўзбек ўзгаларга ортмайди юкин.
Севаман ғурурли акалар учун,
Номусли сингиллар учун севаман ...
Кўнгиллар ана шундай сатрлар билан, Ватан ана шундай ёшлар билан юксалаверади. Юраги Ватан меҳри билан лиммо-лим , имони бутун ёшлар бор экан, Ўзбекистоннинг довруғи достон бўлаверади.

Маруса ҲОСИЛОВА,
Ўзбекистон Журналистлари Ижодий   уюшмаси  аъзоси

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!