<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p> <a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p>

Президент фармони

19-09-2013 11:35 Yangiliklar, Navoiy shahri  

 

[ОКОЗ:

1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Эркин иқтисодий зоналар. Эркин савдо зоналари ва божхона иттифоқлари]

[ТСЗ:

1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фармони

НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ЭРКИН ИНДУСТРИАЛ-ИҚТИСОДИЙ ЗОНА ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

 

Жаҳон стандартларига жавоб берадиган ва жаҳон бозорларида талаб қилинадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган, замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий инвестицияларни, биринчи галда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, Навоий вилоятининг саноат салоҳиятини, ишлаб чиқариш, транспорт-транзит ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Навоий вилояти ҳокимлигининг Навоий шаҳри халқаро аэропорти ҳудудида «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зона (кейинги ўринларда — ЭИИЗ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зона ҳудудида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг асосий йўналиши — замонавий хорижий юқори унумли асбоб-ускуналар ва техника, технологик линиялар ва модуллар, инновация технологияларини жорий этиш ҳисобига юқори технологияли, жаҳон бозорларида рақобатбардош маҳсулотларни кенг кўламда ишлаб чиқаришдан иборат этиб белгилансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонанинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади, бу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин;

ЭИИЗ фаолияти давомида унинг ҳудудида алоҳида божхона, валюта ва солиқ режимлари, Ўзбекистон Республикаси норезидент фуқароларининг унинг ҳудудига кириш, ҳудудда бўлиш ва чиқиб кетишнинг, шунингдек, улар томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади;

алоҳида ҳуқуқий тартиб, шу жумладан, солиқ, валюта ва божхона тартиби фақат ЭИИЗ ҳудудида фаолият кўрсатаётган ва ЭИИЗ дирекцияси томонидан рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар учун амал қилади;

«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зона фаолиятини мувофиқлаштириш ва тезкор бошқариш тегишли равишда давлат органлари вакилларидан ташкил этиладиган Маъмурий кенгаш ва ЭИИЗ дирекцияси томонидан амалга оширилади. Маъмурий кенгашнинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;

«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этилган барча ҳудуд ЭИИЗ фаолият кўрсатадиган бутун давр мобайнида фойдаланиш ва бошқариш учун Маъмурий кенгашга берилади;

«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зона дирекцияси хўжалик юритувчи субъектларга ЭИИЗ ҳудудида ер участкаларини субижарага топшириш, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ижара шартномаси бўйича бошқа шахсга бериш, ижара ҳуқуқини гаровга қўйиш, уларни улуш сифатида устав капиталига қўшиш ҳуқуқисиз ижарага беради. ЭИИЗ ҳудудида ер участкаларини сотиш ва бошқача тарзда ўзгага бериш тақиқланади.

3. «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонада рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субъектлар уларга киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми қуйидагича бўлган тақдирда ер солиғи, мулк солиғи, даромад солиғи, ободончилик ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови (кичик корхоналар учун), Республика йўл жамғармаси ва Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий тўловлардан озод этилсин:

 

 [ОКОЗ:

1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.01.00 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар;

2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.08.00 Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.01 Кичик корхоналар ва микрофирмаларни солиққа тортиш;

3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.01.00 Мол-мулк солиғи / 07.11.01.03 Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар;

4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 Ер солиғи / 07.11.02.03 Ер солиғи бўйича имтиёзлар;

5.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.03.00 Ободонлаштириш ва ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш солиғи]

3 миллион евродан 10 миллион еврогача — 7 йилга;

10 миллион евродан 30 миллион еврогача — 10 йилга. Кейинги 5 йил давомида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ҳажми амалдаги ставкадан 50 фоиз миқдорида белгиланади;

30 миллион евродан ортиқ бўлганда — 15 йилга. Кейинги 10 йил давомида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ҳажми амалдаги ставкадан 50 фоиз миқдорида белгиланади.

[ОКОЗ:

1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]

4. Шундай тартиб белгилансинки, унга кўра ЭИИЗда рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар ЭИИЗ фаолият кўрсатадиган бутун муддатга экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида мамлакатга олиб келинаётган асбоб-ускуналар, шунингдек, хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинади.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистоннинг ички бозорларида сотиш учун мўлжалланган маҳсулотни ишлаб чиқариш мақсадида мамлакатга олиб кириладиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловлари, агар қонун ҳужжатларида бошқа имтиёзли тартиб кўзда тутилмаган бўлса, белгиланган ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) ундирилади, бунда уларни тўлаш муддати 180 кунгача кечиктирилиши мумкин.

Қайд этилган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда ЭИИЗ ҳудудига олиб кирилган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар сотилган ёки бепул берилган тақдирда, божхона тўловлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджетга тўлиқ ҳажмда ундирилади.

[ОКОЗ:

1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.04.00 Чет эл валютасидаги ҳисоб-китоблар ва тўловлар]

5. «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонада рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субъектларга қуйидагилар рухсат этилсин:

улар ўртасида тузилган шартномалар ва контрактлар бўйича ҳисоб-китоб ва тўловларни ЭИИЗ ҳудудида хорижий валютада амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан етказиб берилган товарлар, бажарилган иш ва хизматларнинг ҳақини эркин алмаштириладиган валютада тўлаш;

экспорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китоб қилишнинг уларга қулай шартлари ва шаклларидан фойдаланиш.

[ОКОЗ:

1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.06.00 Чет эллик инвесторларга кафолатлар]

6. «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонада рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигининг солиқ тўловчилар аҳволини ёмонлаштирувчи ҳужжатлари татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилсин, акциз солиғига тортиладиган товарларнинг солиққа тортилишини тартибга солувчи ҳужжатлар бундан мустасно.

7. Навоий вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» ва «Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси», Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда:

икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига ЭИИЗни жойлаштириш учун зарур бўлган ер майдони бўйича, унинг чегаралари аниқ кўрсатилган ҳолда, таклифлар киритсин;

бир ой муддатда, танланган ер участкаси маъқуллангандан кейин, уни эркин индустриал-иқтисодий зона яратиш мақсадида белгиланган тартибда ажратсин, уни зарур кадастр материаллари билан расмийлаштирсин ҳамда ЭИИЗ Маъмурий кенгашига у фаолият кўрсатадиган муддатга фойдаланиш ва бошқариш учун берсин;

2009 йил 1 мартгача бўлган муддатда мазкур зона ҳудудини барпо этишнинг, шу жумладан зарур муҳандислик коммуникациялари ва сервис хизматларини ташкил этишнинг дастлабки режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;

2010 йил 1 январгача бўлган муддатда эркин индустриал-иқтисодий зонанинг Бош режасини ва зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

бир ой муддатда «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зона тўғрисидаги Низомни тасдиқласин ва унинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилсин;

2009 йил 1 январгача бўлган муддатда Навоий вилоятидаги эркин индустриал-иқтисодий зона фаолиятини тезкор бошқариш ва давлат томонидан тартибга солиш вазифаларини амалга ошириш учун ЭИИЗнинг Маъмурий кенгашини ташкил этсин;

уч ой муддатда иловага мувофиқрўйхатбўйича «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зона фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.

9. «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зона Маъмурий кенгашига:

Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда танлов асосида, ЭИИЗ дирекцияси сифатида халқаро эътироф этилган бошқарувчи компанияни танлаш ва унга шартнома асосида ЭИИЗни бошқариш;

хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда унинг фойдаланишида ва бошқарувида бўлган ерлар, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан олинган тушумларнинг бир қисми ҳисобига шакллантириладиган эркин индустриал-иқтисодий зонанинг мустақил бюджетини шакллантириш;

мустақил бюджет доирасида, маблағлари инфратузилмани ривожлантиришга ва эркин индустриал-иқтисодий зонанинг фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтириладиган Эркин индустриал-иқтисодий зонани ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, зарурат бўлганда, Инвестиция дастурларини шакллантиришда ЭИИЗни ривожлантиришнинг тасдиқланган Бош режасига ва тақдим этилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ эркин индустриал-иқтисодий зонанинг ишлаб чиқариш инфратузилмасини барпо этишга маблағларни назарда тутсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ

 

Тошкент ш.,

2008 йил 2 декабрь,

ПФ-4059-сон

 



Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!