JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

14-04-2017 11:41 Navoiy shahri » Yangiliklar

Жорий йилнинг 13 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбарларининг ахбороти эшитилди.

Йиғилишда таъкидландики, мамлакатимиз аҳолисига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратиш, республика ихтисослаштирилган марказларининг вилоят ва туман даражаларидаги тиббиёт муассасалари билан касалликларни профилактика, диагностика қилиш ва даволаш масалаларидаги ўзаро вертикал алоқасини мустаҳкамлаш вазифалари парламент ва жамоатчилик назоратининг муҳим йўналишларидан бирига айланмоқда.

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология ҳамда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни эшитишдан аввал депутатлар ушбу тиббиёт муассасаларининг хизмат кўрсатиш фаолияти ва имкониятларини, мавжуд муаммолар ҳамда аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини ўрганиб чиқдилар.

Мажлисда алоҳида қайд этилганидек, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ҳар йили 10 минг нафардан зиёд хотин- қизларга, шу жумладан, ҳомиладор аёлларга стационар ёрдам кўрсатилмоқда. Хар йили 63 минг нафардан зиёд аёл амбулатория шароитида малакали маслаҳат олмоқда. Мазкур марказ мутахассислари томонидан жорий йилда 37 марта жойларга чиқишлар ташкил этилди, улар доирасида 8142 нафар бемор малакали тиббий кўрикдан ўтказилди.

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида ҳам ҳар йили 8 мингдан зиёд бемор стационар шароитда даволанмоқда, 38 минг нафардан ортиқ беморга амбулатория шароитида малакали маслаҳат берилган. Ушбу марказда ҳам жойлардаги фаолиятга эътибор қаратилмоқда. Жумладан, жорий йилда амалга оширилган 61 та чиқишлар давомида 3116 нафар беморда профилактик кўриклар ташкил этилди.

Шу билан бирга, мазкур марказлар томонидан тизимнинг ҳолати, муаммолари ва уни ривожлантириш истиқболларига бағишланган қатор йиғилишларда давлатимиз раҳбари томонидан қўйилган вазифаларни бажариш етарли даражада амалга оширилмаяпти.

Муҳокама давомида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишга асосий эътибор қаратилди. Хусусан, марказлар ҳамда бирламчи тиббиётнинг барча бўғинларида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг кенг қамровли тизими тўлиқ ташкил этилмаганлиги таъкидланди. Жумладан, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида даволанувчиларнинг 70 фоизи, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида даволанувчиларнинг 53 фоизи Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшовчи фуқароларга тўғри келади.

Шунингдек, жойларда ва марказларнинг филиалларида замонавий кадрларга бўлган талаб долзарблигича қолмоқда. Ходимлар малакасини доимий равишда ошириб бориш мақсадида республика ҳудудларида маҳорат дарсларини мунтазам ўтказиш ва телемедицина тармоғи имкониятларидан кенг фойдаланилмаяпти. Оддий касаллик тарихидан тортиб мураккаб операциягача бўлган жараён оралиғида беморга ташхис қўйиш ва эрта даволаш ишлари узоқ муддатга чўзилиб, баъзида эса ортиқча оворагарчиликларни келтириб чиқармоқда. Жарроҳлик амалиёти учун зарур қўшимча тиббий эҳтиёт қисмлари хориждан олиб келинаётганлиги харажатларнинг ошишига ва бу эса одамларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

– Ўрганишлар натижасида аниқландики, мамлакатимиз ҳудудларида акушерлик, гинекология ва эндокринология соҳасидаги касалликларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ҳамда даволашда марказларнинг раҳбарлари ва етакчи мутахассислари томонидан етарлича амалий ёрдам кўрсатилмаяпти, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нурия Айтжанова. – Чунончи, жорий йилда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан 89 та жарроҳлик амалиёти ўтказилган бўлиб, бу кўрикдан ўтказилган беморлар умумий сонининг 1 фоизини ташкил этади. Умуман, мавжуд камчиликларни бартараф этишда соҳага оид қонун ҳужжатлари ижросини мунтазам назорат қилиб бориш, аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишларини, жамоатчилик назоратини кучайтиришимиз лозим.

– Эндокрин касалликларини даволаш ва олдини олишда мутахассислардан катта тажриба ҳамда замонавий ташхислаш усуллари, илғор тадқиқотлар талаб этилади, – дейди Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Феруза Ҳайдарова. – Бу, ўз навбатида, малакали кадрларга бўлган талабни кучайтиради. Бугунги муҳокамаларда ҳам ушбу масалалар депутатлар томонидан танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди. Фаолиятни такомиллаштириш юзасидан аниқ таклифлар билдирилди. Бундан шу нарса аён бўладики, келажакда амалга оширадиган ишларимизни янада такомиллаштириш, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сифатини оширишга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир.

Амалий мулоқот тарзида ўтган мажлисда иккала марказ раҳбарлари ўз фаолиятлари юзасидан тақдимот қилдилар, аҳолининг манфаатларини инобатга олган ҳолда депутатлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб қайтардилар.

Мажлис якунида депутатлар ушбу марказлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирдилар. Муҳокама этилган масалалар юзасидан Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилинди ва унинг ижроси назоратини мунтазам олиб бориш ҳамда таҳлилини юритиш каби вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси
Ахборот хизмати

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!