JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Юксак мукофот муборак

30-08-2013 20:46 Yangiliklar, Navoiy shahri

Юксак мукофот муборакЮксак мукофот муборак бўлсин, Ойиста момо!

Мамлакатимизда юз билан юзлашган пиру бадавлат қарияларимиз кўп. Бугун барчасининг хонадонида катта тантана, шоду хуррамлик. Қувончлиси, уларнинг кўпчилиги улуғ байрамимиз арафасида Президентимиз фармонига асосан Давлат мукофоти билан тақдирланди. Шаҳримиздаги "Янгиариқ” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи нуроний онахон Ойиста ая Давлатова ҳам шундай мукофотга сазовор бўлди.

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов "Шуҳрат” медалини юз ёшли Ойиста момонинг кўксига тақар экан, у кишига узоқ умр тилаб, фарзандлари бахтига доимо омон бўлишини тилади.

– Мана шу телевизор сизга совға, – деди ҳоким. – Невараларингиз билан юртимизда бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиб юринг. Юксак мукофот муборак бўлсин. Истиқлолимизнинг 22 йиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман.

– Юртбошимизга минг раҳмат, илоё менинг ёшимига кириб юрсинлар, – дея узоқ дуо қилди нуроний онахон.

– Онажоним бир ўғил, икки қизни оқ ювиб, оқ тараб улғайтирди, кўп йиллар пахтачилик хўжалигида меҳнат қилган, – дейди кичик қизлари Мақсад Қодирова. – Ҳозирда кўплаб набира, чевара, эваралари қуршовида. Ҳар тонг юртимиз равнақини Яратгандан сўраб, дуо қиладилар.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!