JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Ertamiz egalari

12-10-2013 18:35 Yangiliklar, Navoiy shahri

Ertamiz egalariЁШЛАР ТАРБИЯСИ – УСТУВОР ВАЗИФА

Одам боласи дунёга шунчаки эмас, балки ҳазрат Навоий айтганларидек, комилликка етишишга, ўз атрофидаги одамлар таъсирида камолот пиллапояларини забт этиш учун келади. Маънан бой, жисмонан соғлом ва ахлоқан пок бўлиб боргани сари унинг оиласи, манзил-макони гўзаллашиб, ҳаёти файзли бўлади. Ватан меҳри эса ҳамиша унга куч-қувват бағишлайди.

Ёшлар юртимиз келажагининг пойдеворлари. Шундай экан, уларни Ватанга садоқат, миллий қадриятларга муҳаббат, ота-онага ҳурмат руҳида тарбиялаш бугунги куннинг устувор вазифаларидан биридир. Маълумки, ҳозирги даврда баркамол авлод тарбияси ва жамият тараққиёти ўсиб келаётган ёш авлоднинг соғлом ҳамда бардам бўлиши билан чамбарчас боғлиқ. Бунинг учун давлатимиз томонидан барча шароитлар яратилган. Бу борада Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси томонидан ёшларнинг камоли, уларнинг тарбияси йўлида олиб борилаётган ишлар эътиборга молик.

Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 21 сентябрдаги "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳакамасининг 2011 йил 17 январдаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига биноан, шаҳар ҳокимлигининг вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида қарори қабул қилинган бўлиб, унга асосан, бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.Ertamiz egalari

– Мақсадимиз ёшларни тўғри йўлга бошлаш, Ватан равнақи, юрт келажаги учун муносиб ворислар этиб тарбиялаш, – дейди комиссия масъул котиби Алибек Сабиров. – Шу мақсадда вояга етмаган ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, аёллар ва хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ҳамда маданиятини оширишга кўмаклашиш, одам савдоси жиноятлари қурбонига айланиб қолишларига йўл қўймаслик ва бу салбий иллатларга қарши курашишда ёшларнинг ролини ошириш мақсадида шаҳар ИИБ, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди, шаҳар ХТМФМТТЭБ, Хотин-қизлар қўмитаси "Камолот” ЁИҲ, шаҳар тиббиёт бирлашмаси, "Оила” илмий амалий маркази ҳамда шаҳримиздаги маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. "Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан сақлашда оила ва ўқув муассасасининг ўрни”, "Ёшлар ОИТСга қарши”, "Дахлдорлик ва шукроналик”, ёшлар ўртасида оммавий маданият, миссионерлик, диний ақидапарастликнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш мақсадида "Огоҳлик давр талаби”, "Соғлом қиз – келажак пойдевори”, "Диний экстримизм ва терроризм, одам савдоси, ОИТС ва ОИВга қарши курашиш”, "Оилам кичик Ватаним”, "Ёшлар гиёҳвандликка қарши кучдир” каби тадбирлар шулар жумласидандир. Бундан ташқари, ёшлар ўртасида спортни кенг оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида турли спорт мусобақалари ҳам ташкил этилмоқда. Олдинда ҳали режаларимиз кўп. Уларнинг барчасида ёшларни турли салбий иллатлар таъсиридан асраш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда турли тадбир, давра суҳбатлари ўтказиб, тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб бориш масалалари белгиланган.

Ҳа, ёш авлодни ниҳолга қиёслашади. Уни қай томонга эгса, шу зайилда ўсади. Келажак авлодни тўғри йўлга солиш, Ватани, халқи учун муносиб фарзандлар этиб тарбиялаш бизнинг асосий мақсадимиз. Бугунги кунда нафақат вояга етмаганлар комиссиясининг, балки ҳар бир ота-она, маҳалла ҳамда ўқув масканларининг ҳам ёшлар тарбияси йўлида астойдил хизмат қилишаётгани, уларнинг қалбида Ватанга меҳру садоқат туйғуларини уйғотиб, эртанги келажакнинг мустаҳкам пойдеворини бугундан қураётгани барчамизни бирдек қувонтиради.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!