JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Samarali muloqotlar va foydali kelishuvlar

19-10-2013 12:12 Yangiliklar, Navoiy shahri

Samarali muloqotlar va foydali kelishuvlarСАМАРАЛИ МУЛОҚОТЛАР ВА ФОЙДАЛИ КЕЛИШУВЛАР

Тошкентда "Ипак йўлидаги туризм” ўн тўққизинчи Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси якунланди. "Ўзбектуризм” миллий компанияси ва "Буюк ипак йўли” реклама агентлиги томонидан БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти кўмагида ташкил этилган ушбу анжуманда Ўзбекистон, Хитой, Швейцария, Франция, Озарбайжон, Ҳиндистон, Малайзия, Бирлашган Араб Амир­ликлари, Таиланд, Сингапур, Руминия, Чехия, Исроил, Италия, Эрон, Туркия, Туркманистон, Қозоғистон каби қирқдан ортиқ мамлакатдан етти юздан зиёд фирма ва компания вакиллари иштирок этди.

Бу галги ярмарка иштирокчилар сони, намойиш этилган лойиҳаларнинг кўплиги ва қизиқарли тақдимотлари билан алоҳида ажралиб турди. Тадбир қатнашчилари соҳадаги ютуқлар, янгиликлар билан танишиш имконига эга бўлди. Миллий ва халқаро сайёҳлик ташкилотлари, меҳмонхона ва ресторанлар, музейлар, банк хизматлари, суғурта компаниялари ҳамда оромгоҳлар вакиллари иштирок этган ушбу ярмаркада мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти ва таклиф этилаётган хизматлар, бетакрор ва хушманзара табиати, ноёб меъморий обидалари акс этган экспонатлар, халқ ҳунармандчилиги буюмлари, фотоэкспозициялар кенг намойиш қилинди.

– Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасида мунтазам иштирок этиб келаяпмиз, – дейди Чехиянинг "CzechTourism” компанияси директори Роман Прочазка. – Бу ярмарка Марказий Осиё минтақасида ўтказиладиган энг йирик ярмаркадир. Чехияда Ўзбекистон халқининг бой маданияти, қадимий тарихи ва бугунги куни билан танишишга қизиқиш катта. Ярмаркадаги иштирокимиз ҳар доимгидек самарали якунланганидан жуда хурсандмиз.

"Ўзбекистон бўйлаб саёҳат миллий павильони” стендлари ярмарка иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Хусусан, улар Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Жиззах, Фарғона, Навоий, Хоразм ва Наманган вилоятларининг туристик салоҳияти билан кенг танишдилар.Samarali muloqotlar va foydali kelishuvlar

– Ушбу анжуманда вилояти­миздан 45 нафар вакил иштирок этди, – дейди Навоий вилояти маданият ва спорт ишлари бошқармаси бўлим бошлиғи Мансур Ҳамидов. – Улар орасида моҳир ҳунармандлар, меҳмонхона ва сайёҳлик фирмалари вакиллари ҳамда "Асрлар садоси – 2013” анъанавий маданият фестивали ғолиби бўлган Навбаҳор туманидаги "Хушонзамон” фольклор этнографик жамоаси аъзолари ҳам бор.

– Вилоятимизда бугунги кунда 250 дан ортиқ муқаддас қадамжолар мавжуд, – дейди фахр билан вилоят ўлкашунослик музейи раҳбари Рамазон Эгамов. – Энг қувончлиси, Буюк ипак йўли бўйлаб жойлашган меъморий обидаларимиздан Работи Малик, Сардоба, Мирсаид Баҳром мақбараси, Қосим Шайх Азизон хонақолари 2014-2015 йилларда қайтадан тўлиқ таъмирланади. Ундан ташқари, ўтган йили Сармишсой дарасига 2000 нафардан ортиқ хорижлик сайёҳлар ташриф буюргани, ҳар йили Нурота туманига 10 мингдан ортиқ маҳаллий ва чет эллик сайёҳларнинг зиёратга келаётгани вилоятимизнинг сайёҳлик салоҳияти юксалиб бораётганидан дарак беради.

Samarali muloqotlar va foydali kelishuvlar

Халқаро ярмарка доирасида иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида сайёҳлик инфратузил­масини ривожлантириш ва экоту­ризм­нинг ролини оширишга ҳамда туризм ва таълимда ўзаро ҳамкор­лик йўлларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференциялар бўлиб ўтди.

Ярмаркада ташкил этилган "Миллий таомлар фести­вали”, "Шарқ бозори” экспозиция­ларида иштирокчилар ўзбек миллий таомлари ва сархил мева-саб­­за­вотлардан татиб кўриш, ўзбек миллий пазандачилиги ҳақида кенг маълумот олиш имконига эга бўлдилар. Анжуман қатнашчилари "Ҳунармандлар шаҳри” бўлимида моҳир ўзбек усталари томонидан нозик дид билан яратилган миллий ҳунармандлик буюмларини томоша ва харид қилдилар.

Анжуман давомида тақдим этилган ўзбек миллий мусиқаси, Samarali muloqotlar va foydali kelishuvlarранг-баранг рақслари ва миллий либослари намойиши ҳам ярмарка иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси доирасида энг яхши сайёҳлик йўналиши тақдимоти, энг яхши компания ва меҳмонхона тақдимоти, энг яхши стенд, тематик бўлим ва туристик имкониятлар сингари йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланди.

Унда Навоий вилояти "Миллий қадриятлар ва замонавий урф-одатлар акс этган кўргазма” номинацияси бўйича диплом билан тақдирланди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!