JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Bayram keng nishonlandi

15-10-2013 12:15 Yangiliklar, Navoiy shahri

БАЙРАМ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Эрта тонгдан шаҳримиздаги Алишер Навоий номли жоме масжиди муқаддас Ийди Қурбон намозини ўқишга келган кишилар билан гавжум бўлди. Улар бир-бирини шукуҳли кун, азиз айём билан самимий қутлар, ислом оламидаги энг улуғ байрам – муборак Қурбон ҳайитининг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида суҳбатлашарди. Бу ерга йиғилган кекса отахонларнинг табаррук дуоларини олиб, баъзиларини суҳбатга чорладик:

– 1991 йил 20 июнь санаси сира ёдимдан чиқмайди, – дейди масжид мутаваллиси Зиёдулла ҳожи Бердиев. – Ўшанда муҳтарам Президентимиз илк марта қутлуғ байрам – Қурбон ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилган эди. Ўтган йиллар давомида миллий-диний қадриятларимиз қайтадан тикланди. Истиқлол шарофати билан ҳар йили минглаб фуқароларимиз ҳаж сафарига бориб келишлари анъанага айланди. Муқаддас қадамжоларимиз таъмирланиб, обод манзиллар барпо этилди. Бугун ҳам муборак Қурбон ҳайити намозини ўқиш учун бу ерга 1500 минг нафардан ортиқ инсонлар келишди. Улар юртимиз тинчлиги, ҳаётимиз фаровонлиги ва равнақини тилаб, дуо қилишди.

Муборак ҳайит намози ўқиб бўлингач, юзларидан нур ёғилиб турган ажойиб инсон, 74 ёшли боғбон Мирзоанвар ҳожи Сирожов билан мулоқотда бўлдик:

– Мамлакатимизнинг барча мутасадди идора ва жамоат ташкилотларида Қурбон ҳайити тартибли, юқори кайфиятда нишонланмоқда. Қадриятлари, миллий маросимлари қадрланган шундай юртда яшаётганимдан бахтиёрман. Биз қариялар доимо дуодамиз. Ҳаммамизга байрам қутлуғ бўлсин!

Ҳа, кўча бўйлаб борар эканман, кимдир бемор ётган қўшниси ҳолидан хабар олиш учун, яна кимдир қишлоқдаги ота-онасини кўриш, бошқа биров эса устози ёки қариндошларини йўқлаш учун йўлга чиққанини кўриб, муборак Ҳайит инсонлар қалбига фақат эзгу амалларни жо этаётганига яна бир бор амин бўлдик.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!